Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тошкентдаги Инҳа университетида 4 июнь, шанба куни яшил лойиҳалар тақдимоти ва муҳокамасига бағишланган Греен Business Платформънинг учинчи учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда тадбирнинг расмий сайтида ахборот берилган.

Учрашувда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан ташриф буюрган тадбиркор ва ишбилармонлар, экологик тоза техника ва технологияларни ишлаб чиқариш, татбиқ этиш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган корхона ва ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Бўлажак тадбирда микрогидростанция ташкил этиш ва томчилаб суғориш тизимларини яратиш тажрибаси, спортча балиқ ови ва аквапоника (балиқ ва ўсимликларни биргаликда етиштириш)ни Ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари, Оролбўйининг ишдан чиққан ерларида индигофераларни кўпайтириш ва унинг биотехнологияси, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳақида тақдимот ва маърузалар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Греен Business Платформънинг навбатдаги учрашувида қатнашиш учун лойиҳа сайтида ариза қолдириш ёки Facebook’даги махсус саҳифада «Тадбирга бораман» тугмасини босиш керак.

Кўрилганлар сони: 5967