Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тошкентда синовдан ўтаётган онлайн навбат тизими орқали бир кунда 2386 та ариза қабул қилинди

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича , вазирлик томонидан жорий йилнинг 6 июлидан бошлаб 2020-2021 ўқув йилига қабулнинг электрон навбат тизими яратилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Фақат Тошкент шаҳрида синовдан ўтаётган ушбу тизим орқали ҳозиргача 2386 та ариза қабул қилинди.

Мазкур тизим пандемия шароитида болани мактабга қабул қилиш жараёнида дуч келадиган навбатда тўпланиб туриш ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида яратилган.

Эслатиб ўтамиз, 1-синф қабулига навбатга туриш www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали онлайн навбат асосида амалга оширилади. Тизим муваффақиятли синовдан ўтса кейинги ўқув йилларидан бошлаб Республикамизнинг бошқа ҳудудларида жорий этилади.

Жорий ўқув йилида республика бўйича жами 650 116 нафар бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

Кўрилганлар сони: 1322