Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда ерга бўлган муносабат ўзгарган. Бир қарич ердан унумли фойдаланиб яхшигина даромад қилаётган, шу орқали рўзғорини фаровон, дастурхонини тўкин қилаётган тумандошларимиз фаолияти бунга яққол мисол бўла олади.
Конимех туман ҳокими Руслан Рўзиев ҳамда сектор раҳбарлари маҳалла фуқаролари йиғинлари аҳоли хонадонларида бўлдилар. Туман ҳокими хонадонларга кирар экан, фуқароларнинг томорқадан унумли фойдаланиш ерга меҳр бериб катта-катта даромад қилаётган кўплаб хонадон эгаларини гапириб ўтди.
Айтиш жоизки, томорқа хазина деб бежиз айтилмаган.
Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, айниқса, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига, бўлган эътиборни янада кучайтириш, тажрибаларни улашиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Кўрилганлар сони: 1218