Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиши оила бюджетини мустаҳкамлаш баробарида, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади.
Навоий шаҳридаги “Янгиариқ” маҳалласида ҳам бу ҳақиқатга амал қилиб, томорқасини обод этаётганлар кўпчиликни ташкил этади.
Хусусан, бугун Навоий шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи мазкур маҳаллада бўлиб, ўрганиш давомида аксарият аҳоли томорқасини намунали ҳолатга келтириб қўйганлигининг гувоҳи бўлишди.
Жумладан, маҳалланинг “Янгиариқ” кўчаси 3-уйда яшовчи Ўткир Қурбонов 1,5 сотихли мўъжазгина томорқасида етарлича озиқ-овқат маҳсулотлари парваришламоқда.
Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилаётган Нигора Ғуломова ўзининг 2 сотих томорқасида ҳамда Истам Гулямов 4 сотихли экин майдонидан унумли фойдаланиб келаётганини кўпчиликка ибрат қилсак арзийди.
Зеро, унутманг, томорқа - даромад манбаи, ҳақиқий хазина.

Кўрилганлар сони: 2811