Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зарафшонлик ёш спортчиларни тарбиялаб, улар­­ни жаҳон ареналарига олиб чиқишда оғир ат­летика спорт турида халқаро тоифадаги ҳакам Абдулла Тоғаевнинг хизматлари катта. Ҳозирча Абдулла аканинг икки нафар шогирди Гулноза Ахмадова ҳамда Маҳлиё Тоғаевалар 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган.

Ана шу умидли, ёш спортчилардан бири Г.Ах­ма­дова ҳозирда Непал давлатида ўтказилаётган ёш­лар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этмоқда. У апрель ойида Таиланднинг Бангкок шаҳ­­­­рида ўтказилган ёшлар ўртаси­даги Осиё чем­пионатида 75 кило­грамм вазн тои­фасида иш­тирок этиб, умумий ҳи­соб­да 197 килограмм оғир­ликни кў­тариб, кумуш ҳамда бронза ме­дал­лари­ни қўл­­га киритган эди.

Халқаро тоифадаги спорт устаси, 3 кар­ра Ўз­бе­кистон чемпиони Г. Ах­­мадова 12 ёшидан буён оғир ат­ле­тика билан шуғулланиб келади. 2013 йилда Иорданияда ўтказилган Афро-Осиё ёшлар чемпионатида иштирок этиб, 60 дан ортиқ дав­лат­лар­дан кел­ган тенгқурлари ичида бор ма­ҳо­ра­тини кўрсатиб, олтин ме­далга эриш­ди. Бу, Гулнозанинг хал­қаро майдон­даги илк ишончли ға­ла­баси эди.

— Уч нафар фарзандимнинг бар­ча­си спорт би­лан шуғулланади, — дей­ди биз би­­лан суҳ­батда унинг онаси Гулшан Ха­лилова. — Гул­ноза ўр­тан­­часи. У асосан "Ал­помиш" спорт маж­муасида машғулот ўтказади. Бу­­­гун­гача Ҳиндистон, Тур­кия, Арабистон каби мам­­­­ла­катларда ўтказилган спорт мусоба­қа­лари­да иш­тирок этиб келган. Қи­зимни халқаро май­донларга олиб чиқиб, унга тўғри йўл кўр­­­­­са­та­ётган устозларига ҳамда бу бо­рада  кўп­­лаб спорт­чи ёшларга ҳомийлик қилиб ке­ла­ётган Мар­ка­зий кон бошқармаси раҳба­рия­тига мин­нат­дорчилик билдираман.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5828