Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги 32-сон­ли "Тўмарис" мактабгача таъ­лим муассасасида 340 на­фар кичкинтой тарбияланмоқда.

Замонавий муассасада пе­дагог, руҳшунос, логопед, инг­лиз тили, жис­моний тарбия ва мусиқа мутахас­сисларидан иборат аҳил жамоа бо­лажон­ларнинг ҳар томонлама барка­мол вояга етиши йўлида сид­қи­дил­дан меҳнат қилмоқда. Мактабгача таъ­лим муасса­са­сида "Болажон" дасту­ри из­чил амалиётга татбиқ эти­лаётир.

— Болаларнинг иқтидорига қараб вазифалар берилади, турли ўйинлар ўтказилади. Бу уларнинг маълум бир йўна­лиш­га бўлган қизиқишини оши­ради, янги қирралари­ни оча­ди. Ҳозирдан асосий эъти­бор­ни инглиз тилини ўр­га­тиш­га қаратаяпмиз. Бола­жон­ла­римиз чет тилини пухта ўз­лаштириб олсалар, келгу­си­да билим чўқ­қиларини эгаллаш­ла­ри учун кенг йўл очилади, — дейди боғча му­ди­ра­си Зари­фа Бобо­холова.

МТМ тарбияланувчилари­нинг ис­теъдод ва иқтидор­ла­рини кашф этиш учун барча шароит­лар яратил­ган. Дам олиш, маш­ғулот ўтказиш хона­лари зарур жиҳозлар билан таъ­минланган.

Сирож АСЛОНОВ.

Муаллиф олган сурат.

Кўрилганлар сони: 5942