Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Энергия ресурслари, сув таъминоти соҳасида назорат ва ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро ишини юритиш, самарадорлигини тубдан ошириш борасида мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтган йилда электр энер­гияси, ичим­лик суви, та­биий газдан қарздорларга 125 минг 487 та 42,4 мил­лиард сўмлик талабнома бе­рилиб, 39,5 мил­лиард сўм пул маблағлари ундири­лиши таъминланди. 167 та талабномада’­во иши юритилди, 287 та мажбурий кўр­сат­ма берилди. 7,6 миллиард сўмлик қарз­дор­лик­ни ўз вақтида бартараф етмаган 735 та ис­­те’­молчи тар­моқдан узилди. Бундан ташқари, ис­те’­мол­чи­ларнинг ҳисобга олиш ускуналари­ни кў­рикдан ўтказиш ишлари кучайтирилди. На­ти­жада энергия ресурслари ва ичим­лик сувидан 994,4 мил­лиард сўм ун­дирилиб, белгиланган режалар тўлиқ ба­жари­лишига эришилди. Аҳа­мият­лиси, энергия ресурслари ва ичим­лик сувидан қарздорлик йил бошига нисбатан 346,4 мил­лиард сўмга камайди.

Электр, газ ва сув тармоқларига но­қонуний ула­ниш, талон-то­рож ҳолат­ларини тезкор йўллар билан фош этиш борасида ҳам тизимли ишлар олиб бо­рилмоқда. Шундай назорат тад­бир­лари­да аниқланган маъмурий ҳуқуқбузар­лик­лар натижасида етказилган зарар унди­рилди. Шунингдек, 17 та жиноий ҳолат аниқланиб, қо­нуний қарорлар қабул қилинди. Жумладан, На­воий шаҳридаги «Навоий Метан Сервис» (3,6 мил­лиард), «Навоий АСКОМЖ» (1,2 миллиард) ва «За­рафшон Файз Оил» (1,2 миллиард) масъу­­лияти чек­ланган жамиятларининг жами 6 мил­лиард сўм­лик табиий газдан но­қонуний фойда­лан­­ган­лиги ҳолатлари бў­йича жиноят иши қўзға­тилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг 4 минг 517 та мурожаати кўриб чиқилиб, 4 минг 192 та­си ҳал қилинди. Жойларда ўт­казилган сай­ёр учра­шув­ларда 438 на­фар фуқаронинг муам­­мо­лари ечилди.

Жорий йил давомида ҳам қарздор­лик­ни ун­дириш юзасидан 17 та талабномадаъво иш­лари юритилди, 59,7 миллион сўмлик қарз­­дор­лик­ни ўз вақтида бар­тараф етмаган 30 та ис­те’­молчи тар­моқдан узилди. Электр, газ ва сув тар­моқ­ларига ноқонуний ула­ниш, талон-то­рож ҳолатларини тезкор йўллар билан фош этиш бо­расида олиб борилган на­зорат тадбирларида аниқ­ланган 15 та ма’­мурий ҳуқуқбузарликлар на­тижасида етказилган 177 миллион сўм моддий за­рардан 107,8 миллион сўми ун­ди­рилди.

П. УСEНОВ,

бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Кўрилганлар сони: 361