Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 4 декабрь куни ижтимоий тармоқларидан бирида Хатирчи тумани 37-умумий ўрта таълим мактаби ҳақида  “Тўйни рўкач қилиб, юқори синфларга дарс ўтилмади” сарлавҳаси остида ёритилган материал юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Хатирчи тумани Лангар қишлоғидаги 37-умумий ўрта таълим мактаби 2010 йилда 96 ўқувчи ўрнига мўлжалланиб қурилган. Бугунги кунда мактабда 146 нафар ўқувчиларга 26 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда.

Мактабда фаолият юритиб келаётган педагогларининг 18 нафари олий маълумотли, 4 нафари тугалланмаган олий маълумотли ва 4 нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ҳисобланади.

Мактабга инвестиция дастури асосида жорий йилда 618.0 млн.сўм маблағ ажратилиб, тўлиқ мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосидамактабга 180 ўқувчи ўрнига мўлжалланган қўшимча бино қурилиб фойдаланишга топшириш учун тайёр ҳолатга келтирилган.

Жорий йилнинг 2 декабрь куни ҳақиқатдан ҳам мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари хонадонида тўй маросими бўлиб ўтган. Материал юзасидан ишчи гуруҳ мактаб раҳбарлари, фан ўқитувчилари, юқори синф ўқувчилари ҳамда ота-оналардан тушунтириш сўралганда жорий йилнинг 2 декабрь куни мактабда ўқув машғулотлари дарс жадвалига мувофиқ ўтилганлигини билдирди.

Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишда 2019 йил 2 декабрь куни мактабнинг тарих фани ўқитувчиси К.Мамадиёров соғлиги бўлмаганлиги сабабли, ушбу ўқитувчининг дарслари мактаб раҳбарларининг масъулиятсизлиги натижасида назоратсиз қолганлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 2 декабрь куни тарих фанидан ўтилмаган дарс машғулотларини ўз назоратига олмаганлиги (мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари жорий йилнинг 2 декабрь куни ишдан рухсат олганлиги) учун мактаб директори Ҳ.Жияновга нисбатан интизомий чора кўрилди.

Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси келгусида юқоридаги камчиликларни олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўриб боришини маълум қилади.

 

Вилоят халқ таълими бошқармаси

 

 

Кўрилганлар сони: 3393