Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Коллежни томомлагач, бирор ишнинг бошини тутолмай юрган кезларим тадбиркорлик билан шуғулланиш тўғрисида ўйланиб қолдим ва маслаҳат сўраб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг вилоят ҳудудий бошқармасига бордим. У ерда мени очиқ чеҳра билан кутиб олишди.

Бирор саволим жа­вобсиз қол­мади. Ти­жоратга бўлган қизи­қи­шим ортди. Улар­нинг кўма­ги­да банк­дан имтиёзли кредит олиб, фаолиятимни ҳовли­миз­да фой­да­ланилмаётган тандир ва кичик хонани қайта таъмир­лаб, фой­да­ланишдан бошла­дим.

Ишларим ривожлангани са­йин бизнесимни янада кен­гай­тиришга интилдим. Савдо-са­ноат палатасининг эшигини яна бир бор қоқдим. Улар бе­миннат юридик маслаҳат бер­дилар. Қолипли нон ва нон маҳ­су­лот­лари ишлаб чиқа­риш­ни йўлга қўйдим. Техно­логия масаласи­да ҳам зарур кўмакни берди. Шу сабаб, биз­несим ри­вож­ланди, кен­гайди. Ша­ҳар­нинг кўзга кў­рин­ган нов­вой­лари қа­торига қўшилдим. Па­лата билан узвий ҳамкор­ликда ишлай бош­ладим, мажлис­ларида қатнаш­дим. Ҳозирги кунда оилавий кор­хонамизда 8 нафар ишчи меҳ­нат қил­моқда.

"Ташаббус — 2016" кўрик-тан­ловининг вилоят босқичида сов­­ринли ўринни эгал­­ладим. Бундан таш­қари, жорий йилда "Ватан тараққиётида менинг ҳиссам" шио­ри остида ўтка­зил­­ган ёшлар фестивалида иш­тирок этиб, ишби­лармон йигит-қизлар билан ўзаро тажриба ал­машдим. Бугунги кунда тенг­қур­­­ларим ҳавас қилгулик тад­бир­корман.

Шу юртда, мана шу заминда туғилиб, яшаётганлигимдан фахр­ланаман. Азиз тенгдош­лар, мамлакатимизнинг гул­лаб-яшнашига ўз ҳиссангизни қў­шинг, ўз бизнесингизни яра­тинг, тақдирингизни ўзингиз бел­­гиланг, юксалинг ва тарақ­қий этинг. Бунда сизга Савдо-саноат палатаси яқиндан кў­мак беради.

Азизжон САИДОВ,

"Азизнур истиқлол" оилавий корхонаси раҳбари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6153