Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да бўлиб ўтди. "Тинчлик ва барқарорлик — буюк неъмат" мавзусидаги тадбирда қўмита мутахассиси Жаҳонгир Жўраев, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Анора Бобомуродова, шунингдек, туман ва шаҳар МФЙлари фаоллари, маслаҳатчилари ҳамда отинойи, ҳожи онахонлар иштирок этди.   

Тадбирда дастлаб А. Бобому­ро­дова тинчлик тенгсиз неъмат­ли­ги, унинг қадрига етиб, бу­гун­ги осуда, фаровон кунлари­миз­га шукрона билан яшашлик ло­зим­ли­ги хусусида ўз фикр-му­ло­ҳа­за­ларини билдириб ўт­ди. Шун­дан сўнг сўз олган Ж. Жў­­раев дои­­мий тартибсизлик ҳукмрон бўлган Яқин Шарқдаги нотинч ва­зият ҳар биримизни огоҳ­лик­ка чор­лашини алоҳида таъкид­лади.   

— Турли ижтимоий тармоқлар ор­қали маънавияти саёз, ўз мус­­тақил фикрига эга бўлмаган ёш­ларга таъсир ўтказилиб, вир­туал жамоалар тузилмоқда, — дейди Жа­ҳонгир Жўраев. — Ке­йинчалик эса бундай ёшлар билан жанга­ри­лар сафи тўлди­рил­моқда. Бу каби ҳолатларнинг ол­дини олишда ҳуш­ёрликни ку­чай­тириш зарур, деб била­ман. Ота-оналар фар­занди ин­тер­нетда қайси тар­моқда, ким би­лан суҳбат қура­яп­ти, унинг дўст­лари ким, мақсади нима, ҳам­масини назорат қилиб бо­риши ке­рак. Болаларимиз қан­ча кўп ки­тоб мутолааси, илм ўр­ганиш би­лан банд бўлишса, шун­­ча маъ­навий иммунитети куч­ли бўла­ди. Бепарволик фар­занд­лари келажагини аянчли томонга ўз­гартириб юборган қан­чадан-қан­ча оилалар бор. Шундай экан, огоҳ­ликни қўлдан бермаслик ло­зим. Бу ўз ўрнида МФЙ раис­лари, маслаҳатчи­ла­ри­га ҳам зал­ворли масъулият юклайди.     

Диний маълумотларга эга бў­лишда "uz" доменидаги "mu­mi­na.uz", "muslim.uz", "bukhari.uz" сингари сайтлардан фойдала­ниш мақсадга мувофиқлиги ай­тилди. Тадбирда Кармана тума­ни­даги "Қосим Шайх" жоме мас­­жиди имом-хатиби Дилшод Эр­гашев тинчликни асраш ҳар бир фуқаронинг бурчи экан­лиги ху­сусида тўхталди.

— Юртимиздаги дориламон кун­ларга ҳар қанча шукрона қи­либ яшасак, арзийди, — дейди Хатирчи ту­ма­­ни­даги "Пара­хун" МФЙ фао­ли Му­ҳаббат Ка­молова. — Йи­гирма­ нафардан ортиқ набирам бор. Шукр­ки, хотир­жам, ҳало­ват­дамиз. Бу­­ларнинг ба­ри тинч­лик шаро­фа­тидан. Ана шун­дай кун­лар бар­давом бўли­ши учун ҳам  бе­парволикка бе­рил­мас­ли­гимиз шарт.

Тадбир давомида сергакликка чор­ловчи видеолавҳалар намо­йиш этилди. Якунда қатнаш­чи­лар ўзларини қизиқтирган са­вол­лар­га атрофлича жавоб олишди.

Зулфия БОБОЕВА,

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 7019