Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тил халқнинг, миллатнинг тарихи, маданий мероси, турмуш тарзи, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассамлаштиради, аждодлардан авлодларга ўтишини таъминлайди. Конституциямизда давлат тили - ўзбек тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаб берилган, унинг мавқеи мустаҳкамланган. Бу эса тилимизнинг янада бойиб, равнақ топишига, халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари тикланишига замин яратди.

Бугунги кунда “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш давлат тилимизга бўлган эътиборнинг яна бир кўринишидир.

Навоий вилоятининг барча таълим масканлари, корхона, ташкилотларида ушбу санага бағишланган лойиҳа ва тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Кармана туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида “Фахр ва ифтихоримсан-она тилим!” мавзусида вилоят миқёсида ўқув-амалий семинари ва “Маҳорат дарс”лари  ташкил этилди.

Ўқув-амалий семинари “Тил бор экан, миллат барҳаёт” мавзусида бадиий композиция билан бошланди. Тажрибали педагоглар томонидан эса маҳорат дарслари ташкил этилди.

 

Кўрилганлар сони: 3710