Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда жисмоний имконияти чекланганларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Куни кеча Кармана туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси ўринбосари Х. Тўрахаджаев, вилоят ҳокими К. Турсунов иштирокида ўтказилган тадбир ҳам ана шу мақсадга қаратилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакил­лари қатнашган йиғилишда  вилоятимиз­да­ги 20 нафар ногиронга "Пахтасаноат" АЖ ҳомийлигида тикув машиналари топ­ши­рилди. Эндиликда улар касаначилик асо­сида буюртма бўйича маҳсулот етка­зиб беради. Шунингдек, мазкур фуқаро­лар қишлоқ жойларида барпо этилаётган арзон уй-жойлар билан ҳам таъмин­ланади.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда аҳоли фаровонлигини ошириш бораси­да олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этишди. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да ногиронлар­ни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томон­лама кўмак бериш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

— Йил якунига қадар вилоятимиздаги 122 нафар уй-жойга муҳтож ногирон касаначилик асосида ишга қабул қилиниб, уларга бепул тикув машиналари топши­рилади, — дейди биз билан суҳбатда вилоят Халқ қабулхонаси мутахассиси   Ж. Назарбоев. — Бугунги тадбир ана шу иш­ларнинг биринчи босқичи саналади. Бу борадаги ишлар республикамиз миқёси­да ҳам амалга оширилмоқда.

Озод МУСТАФОЕВ.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5993