Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа туманининг “Оқ мачит” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Деҳқонобод” қишлоқ врачлик пункти ўрнида “Оқ мачит”, “Ҳафқориён, “Тожикон”, “Гулбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига тиббий хизмат кўрсатувчи 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолият кўрсата бошлади.

 Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиши ўзининг ижобий самараларини кўрсатиб, қишлоқларда тиббий хизмат сифатини янада оширмоқда.

Олдин “Деҳқонобод” қишлоқ врачлик пункти томонидан 4560 нафар аҳолига хизмат кўрсатилган бўлса, 4 та қишлоқ врачлик пунктларининг бирлашиши ҳисобига ташкил этилган 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида эса 10200 нафардан ортиқ аҳолининг саломатлиги мустаҳкамланмоқда.

— Президентимиз томонидан тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, ушбу тизимни янги босқичга олиб чиқиш, пировардида халқнинг розилигини таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар биз шифокорларни янада руҳлантирмоқда. Ишимизни янгича, бугунги кун талаблари даражасида ташкил этишимизга даъват этмоқда. Саломатликни мустаҳкамлаш, жамиятда соғлом муҳитни қарор топтириш шифокорнинг бош мақсади ҳисобланади, — дейди қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Дилором Ҳожиева. — Касални даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, дейди доно халқимиз. Тиббий-патранаж ишларини янада кучайтириш, бу орқали халқ билан дилдан мулоқот қилиш, уларнинг дардига дармон бўлиш борасида яратилган тизим ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганишда ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Олдин қишлоқ врачлик пунктларида тор мутахассисларга эхтиёж кўпроқ эди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлгани ҳам бор гап. Янги тизим ушбу масалада ўзининг ижобий самарасини кўрсатди. Бугун поликлиникамизда фаолият кўрсатаётган 45 нафар ходимнинг 6 нафари тажрибали шифокор ҳисобланади. Яъни акушер-гнеколог, терапевт, педиатр, Узи, стомотог шифокорлари хизматидан бугун қишлоқ аҳли мамнун.

Поликлиникада тез тиббий ёрдам бўлими ташкил этилиб, тез тиббий ёрдам машинаси ажратилгани, шошилинч ҳолатларда ижобий натижа кўрсатмоқда.

Ўтган йили Навоий тиббиёт коллежини битириб, бугун мазкур тиббиёт муассасасида лаборатория ҳамшираси вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган Дилафрўз Эргашева ўз мутахассислиги бўйича ишлаётганидан, эл саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганидан бахтиёр.

— 26 йилдан буён лаборант сифатида фаолият кўрсатиб келаётган устозим Дилфуза Мақсудовадан касб сирларини ўрганмоқдаман. “Саломатлик – 2” лойиҳаси асосида жиҳозланган замонавий лаборатория хонамизда барча турдаги умумий таҳлилларни амалга ошириш имконияти мавжуд. Бу эса халқимизга бирдек манзур бўлмоқда. Коллежни битириб ўз соҳам бўйича ишлаётганим касбимга бўлган ғуруримни янада оширмоқда, — дейди Дилфуза Эргашева.

Эл саломатлиги йўлидаги дадил қадамлар баркамол авлод камолотида, соғлом муҳит барқарорлигида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 6082