Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Теннис маликалари

05.07.2017 14:40:46


16-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида "Биз — гиёҳвандликка қаршимиз!" шиори остида стол тенниси бўйича турнирнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда туман, шаҳар босқичларида ғолибликни эгаллаган умумий ўрта таълим мактабларининг 14-15, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассаса­лари­нинг 16-17 ёшли ўқувчи-қизлари беллашишди.

Тур­нир якунига кўра, 14 ёш тоифасида Навоий шаҳри­даги 10-сонли умумтаълим мактабидан С. Раджабова 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни Хатир­чи туманидаги 73-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Л. Каримова қўлга киритди. 15 ёшлилар ўртасида ҳам 10-умум­таълим мактабидан А. Шам­сиева ғолиб бўлди. Том­дилик Н. Нуралиева, нав­баҳорлик М. Асадовалар кейинги ўринларга лойиқ, деб топил­ди.

16 ёш тои­фа­сида Хатирчи тиббиёт коллежи ўқув­чиси З. Эрга­шева, 17 ёшлилардан эса Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ш. Ҳусановалар барча рақибларини ортда қолдиришди. Г. Раимова, З. Шодиевалар совриндор­лар сафидан жой олишди. 

Шерали ҲАМРОҚУЛОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5943