Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров бошчилигидаги делегация Навоийга келгани ҳақида хабар бергандик.

2019 йил 11 октябрда бу олийгоҳлар ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ ўтган муддатда қуйидаги ишлар амалга оширилган:

➡️ Низомий номидаги ТДПУнинг 2 нафар талабаси талаба алмашинуви дастури бўйича бир семестр давомида НДПИда таҳсил олди;
➡️ 2021 йил учун бюджет маблағлари ҳисобидан ТДПУда НДПИ учун 1 нафар мақсадли таянч докторантурага квота белгиланди;
➡️ НДПИнинг 8 нафар тадқиқотчисига ТДПУ профессорлари илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчи сифатида бириктирилган.

Делегация ташрифи давомида мазкур ОТМ ректорлари томонидан яна бир қатор ҳамкорлик режаларини амалга ошириш белгилаб олинди.

Кўрилганлар сони: 2929