Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кеча Тўдакўл сув омбори қошида фаолият юритаётган «Golden Lake Fish» МЧЖда вилоят ҳокимлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Навоийбалиқсаноат» МЧЖ, «Bekirhan Necmi» ва «Huang Zhihui» хорижий корхоналари вакиллари  иштирокида семинар ўтказилди.

 

Семинар иштирокчилари «Golden Lake Fish» МЧЖда интенсив ва садок усулида балиқ етиштириш жараёни, балиқ увилдириғидан личинка ишлаб чиқарадиган инкубация цехи билан танишдилар.

 

Шунингдек, чавоқ етиштириладиган ҳавзалар, балиқни қайта ишлайдиган цех, Россиядан келтирилган гибрид ўрдакларни парваришлаш жараёни, балиқ овлашга мўлжалланган катерлар, қайиқ ва яхта ишлаб чиқарадиган «Aqua Future» Ўзбекистон–Венгрия қўшма корхонаси фаолияти ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Кўрилганлар сони: 769