Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана тумани халқ таълим бўлимига қарашли 1- умумий ўрта таълим мактабида таниқли педагог Оқилхон Шарофиддинов таваллудининг 123 йиллигини муносиб нишолаш мақсадида "Алифбони эслаб" декадаси доирасида бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида "Тажрибамнинг сеҳрли сирлари" номли  кўрик-танлов ташкил этилди.

Танловнинг туман босқичида барча умумий ўрта таълим мактабларидан 1 нафардан бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этдилар.

Танлов якунларига кўра, 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Меҳринисо Раҳмонова 1-ўрин, 22 ва 32-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари Лобар Жалилова ҳамда Баҳодир Остонов 2-ўрин, 5, 21, 31 умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари Мамлакат Ризаева, Камола  Қулмуродова ҳамда Ойбиби Ҳомидовалар 3-ўринларни банд этишди.

Кўрилганлар сони: 2222