Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Миллий матбуотимиз юксак тараққиёт йўлини босиб ўтди. Қисқа давр оралиғида соҳанинг асосий вазифаси бўлган ахборот тўплаш ва узатиш тизими такомиллашди. Айниқса, янги асрда компьютер технологияси, интернет тармоғи, рақамли телевидение, веб-сайтлар каби технологияларнинг истеъмолга кириб келиши жамият аъзоларининг ахборотга бўлган эҳтиёжини тўла-тўкис қондиришга кенг йўл очди.

Жадал ривожланаётган муста­қил­лик даври матбуоти халқи­миз­нинг эркин минбарига айла­наётганлиги билан янгича маз­мун касб этмоқда. Бу ишларнинг кўлами мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асослари шакллантирилаётган бир даврда долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу эса, ўз навбати­да, ижодкорлар зиммасига янада масъулиятлироқ вазифаларни юкламоқда. Муҳтарам Юртбоши­миз­нинг "Бугун ўзбек матбуоти, энг аввало, мустақил мамла­ка­тимиз ва инсонларимизнинг ҳимоячиси, давлат ва жамият ўртасида холис воситачи си­фа­тида фаолият юритмоқда. Бу жараён ҳар бир журналист­дан янада жасур, фидойи, фаол ва ҳозиржавоб бўлишни, воқеалар қозонида қайнашни, ижодий маҳоратни узлуксиз ошириб боришни талаб этади", деган эътирофлари соҳа хо­дим­­ларини ҳамиша масъулликка чорлайди, албатта.

Миллий матбуотимиз ижти­моий фикрни ривожлантириш ва шакл­­лан­тириш билан бир қатор­да, юрт фаровонлигига ҳам хиз­мат қил­моқ­да. Шуни қайд этиш керакки, оммавий ахборот восита­ларининг "тўртинчи ҳокимият" даражаси­да­ги мустақил индус­трия сифа­тида, демократик жа­миятда эркин фа­о­лият юрити­шига кенг йўл очилган.

Медиа маконда унинг таъсир кучи — материалларнинг холис­ли­ги, тез­корлиги, долзарблиги ҳам­да таҳ­ли­лийлик даражаси билан ўлча­на­ди. Зеро, матбуот — тарбия ва ахборот олишнинг му­ҳим бўғини­дир. Муайян хабарни узатиш ёки бирон бир ғоянинг моҳияти­ни очиб бериш орқали ҳамда за­ру­­рий ахборотлар етказиш билан бирга кишилар онгида барқарор тасаввурлар ва қадриятларнинг шаклланишига яқиндан кўмакла­шади.Қисқача айтганда, матбуот — тингловчи тафакку­ри­га изчил таъсир ўтказиш имко­ниятига эга бўлган қуд­ратли кучдир.

Бугунги кунда вилоятимизда 5 та те­левидение, 30 та газета ва 6 та журнал фаолият олиб бор­­моқ­­да. Уларнинг 22 таси дав­лат ва 20 таси нодавлат омма­­вий ахборот воситаси ҳи­соб­ланади. Бошқарув орган­лари ах­бо­рот хизматлари, 5 та эфир-ка­бел­ли телевидение ва 85 та матбаа корхонаси ҳам фао­лият олиб бормоқда. Дав­рий босма нашрлар ойига 800 минг нусхадан ортиқ ададда, ма­ҳаллий радио, телевиде­ние­лар томонидан ҳафтада 100 соат­­дан ортиқ кўрсатув ва эшит­­­­­­­тиришлар аҳолининг ах­боротга бўлган эҳтиёжини қон­диришга хизмат қилмоқда.

Ўзбек, рус, қозоқ ва қора­қал­поқ тилларида чоп этилаётган дав­рий босма нашрлар турли миллат вакиллари ягона аҳил оила­дек бирдамлик байроғи ос­тида яшаётган вилоят аҳо­ли­сини янгиликлар, ижтимоий аҳа­­­миятга эга ахборотлар, бунёд­­­­корлик ишлари билан та­ништириб келаётир. Босма дав­рий нашрлар ижтимоий инс­титут сифатида давлат ва хў­­жалик бошқаруви органлари, ташкилот ва корхоналар, мар­каз ва уюшмалар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, жа­миятда кечаётган жараёнлар­нинг моҳиятини тўлақонли тарз­­­да ва ўз вақтида газетхон­ларга етказишда жонбозлик кўрсатишяпти.

ХХI аср — ахборот асри си­фатида тарих саҳифаларидан жой олди. Тараққиёт даврида асрнинг бундай ном олишига ҳуқуқий асос бор. Негаки, бор­ган сари жамият, техника ва ах­борот коммуникацияси соҳа­си жадал ривожланиб бормоқ­да. Ҳаётимизга замонавий ах­борот технологиялари кириб келди. Айни пайтда вилоятда фао­лият олиб бораётган 12 та таҳририят глобал тармоқда ўз веб-саҳифасини яратган ва унда газетада чоп этилган пуб­лицистик материалларни жой­лаштириб, ахборот олувчилар­нинг эркин фойдаланишларига ша­роит яратиб берган.

2016 йилни соҳа учун омад­ли келди, деб айтишга тўла асос­­­лар мавжуд. "NavoiyPRESS", "Кар­­мана овози", "Нав­­­­баҳор тонги" газеталари ва "Қалб қуё­ши" журнали таҳ­ри­риятлари Олий Мажлис ҳу­зу­ридаги но­дав­лат нотижорат таш­­­килот­ла­рини ва фуқа­ро­лик жамияти­нинг бошқа инс­ти­тут­ларини қўллаб-қувват­лаш жа­моат фон­ди грант ло­йи­ҳа­ла­ри­ни ютиб, ҳар бири 25 мил­лион сўмлик маб­­лағни қўлга кирит­ди.

Вилоятимизнинг барча омма­вий ахборот воситалари ҳамда матбуот ходимларини давла­ти­миз Мустақиллигининг йи­гирма беш йиллиги арафасида нишонланаётган касб байрами билан чин юракдан қутлаймиз. Сўз қудрати ва ақл ҳикмати бар­­чага йўлдош бўлишини ти­лаб қоламиз.

Жаҳонгир УМИРЗОҚОВ,

вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи.

Кўрилганлар сони: 6258