Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Шу кунларда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилаётир. Юрагида юрт меҳри, халқ ва миллат тақдирига дахлдорлик ҳисси мавжуд ҳар бир фуқаро бу муҳим сиёсий жараёнга бефарқ қарамайди, шубҳасиз. 

5-Навоий округ сайлов комиссияси Матбуот маркази томонидан вилоятимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Н. ИСОҚОВ, 5-Навоий округ сайлов комиссияси раиси:

— Ўзбекистон Республикаси Пре­зиденти сайлови мамлакат тақдири учун ғоятда аҳамиятли ма­саладир. Чунки, Ўзбекистон Рес­публикаси Консти­ту­ция­си­нинг 89-моддасига асосан "Ўз­бекистон Республикасининг Пре­зиденти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти орган­ларининг келишилган ҳолда фаолият юри­тишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди".

Ҳозирги кунда одамларнинг онги ва тафаккури, дунёқараши, атроф-муҳитга ва эртанги кунга муносабати тубдан ўзгариб, сиё­сий ва ҳуқуқий маданияти сифат жиҳатидан ошган, десак, мубо­ла­ға эмас. Шу боис ҳам бугун ҳар бир юртдошимиз Президент сай­ловига ўз тақдири ва кела­жагига дахлдор масала сифатида қа­рамоқда. Жорий йил 9 сен­тябр­да Ўзбекистон Республи­каси Мар­казий сайлов комис­сияси­нинг "Ўзбекистон Респуб­ликаси Пре­зиденти сайловига тайёр­гар­лик кўриш ва уни ўт­казиш бўйича асосий тадбирлар дастури тўғ­рисида"ги қарори қабул қилин­ди. Бутун мамлака­ти­миздаги каби вилоятимизда ҳам мазкур қарорга мувофиқ, 2016 йил 9 сен­тябрдан сайлов кам­па­нияси бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Пре­зиденти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асо­сий тадбирлар дастурига би­ноан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари XVIII сессияси ўтказилиб, Ўз­бе­кистон Республикаси Пре­зи­денти сайловини ўтказувчи ок­руг сайлов комиссияси тарки­бига номзодларни муҳокама этиш ва тавсия қилиш тўғри­си­даги ҳамда сайловга тайёр­гар­лик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тад­бирларни ташкил этиш тўғриси­даги масалалар кў­риб чиқилди. 2016 йил 23 сен­тябрда Марказий сайлов комис­сия­си раиси М. Аб­дусаломов то­монидан "Ўзбе­кистон Респуб­ли­каси Прези­денти сайловини ўт­казувчи ок­руг сайлов комис­сия­ларининг шах­сий таркибини тас­диқлаш тўғрисида"ги қарор им­зо­ланди. Қарорга асосан 5-На­воий округ сайлов комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва 6 нафар аъзодан иборат ҳолда Навоий шаҳ­ридаги "Фарҳод" ма­даният саройида ўз фаолия­тини бош­лади. Ҳозиргача округ сай­лов ко­миссиясининг 3 та маж­лиси ўт­казилди. Округ сайлов ко­мис­сия­сининг иш режаси, чора-тадбир­лар дастури тақ­сим­ланди. Ко­мис­сия аъзо­лари ўрта­сида вазифа­лар тақсимланди ҳам­да улар ша­ҳар ва туманларга би­рик­­тирилди.

Жорий йил 4 октябрда ви­лоя­тимизда чоп этилаётган дав­рий матбуот нашрларида "Ўз­бе­кис­тон Республикаси сайловини ўтка­зув­чи 5-Навоий округ сайлов комиссиясинингЎзбекистон Рес­публикаси Президенти сай­ло­вини ўтказувчи сайлов участ­ка­ларини тузиш тўғрисида"ги қа­рори эълон қилинди. "Ўз­бе­кис­тон Республикаси Прези­ден­ти сайлови тўғрисида"ги Қо­нун­нинг 10- ва 11-моддаларига асо­сан вилоят чегараси доирасида 363 та сайлов участкаси тузилди. Айни пайтда участка сайлов ко­мис­сия­лари тар­кибини шакл­лан­­тириш иш­лари давом эт­моқда.

Ҳ. АҲМЕДОВ, 5-Навоий ок­руг сайлов комиссияси раиси ўрин­босари:

— Айни пайтда сиёсий пар­тия­лар томонидан Ўзбекистон Рес­публикаси Президентлигига ном­зодни қўллаб-қувватловчи имзо­ларни тўплаш давом эт­моқда. Ав­валлари ҳар бир пар­тия умумий сай­ловчиларнинг беш фоизи миқ­дорида имзо тўпларди, сай­лов қо­нун­чилигига киритил­ган ўз­гартиш асосида имзолар миқ­дори бир фоиз қилиб белги­ланди. Им­золарни тўплаш 20 ок­тябрга қа­дар давом этади ва сиё­сий пар­тиялар 23 октябргача Мар­казий сай­лов комиссиясига Ўз­бекистон Рес­публикаси Пре­зи­дентлигига ном­зодни рўйхатга олишни ил­тимос қилиб, муро­жаат этишга ҳақли. Чунки қонун­га мувофиқЎз­­бекистон Рес­пуб­ликаси Пре­зи­­дентлигига ном­зодларни рўй­хат­га олиш сай­ловга ўттиз беш кун қол­ганида ту­галланиши ке­рак. Ҳар бир сиё­сий партия бир нафар номзод кўр­­сатади, ном­зод шу пар­тия аъ­зоси ёки партиясиз бў­лиши мумкин.

"Ўзбекистон Республикаси Пре­зиденти сайлови тўғриси­да"­ги Қонуннинг 1-моддасига биноан Ўзбекистон Республи­каси Президенти лавозимига ўт­тиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йилЎзбекистон ҳудудида яша­ётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

Мазкур қонуннинг 25-мод­да­сига мувофиқ эса қасддан содир этган жинояти учун илгари суд­ланган, ўзларига нисбатан жи­ноий иш қўзғатилганлиги му­носабати билан қонун томони­дан таъқиб этилаётган фуқаролар, диний ташкилот ва бирлаш­ма­ларнинг профессионал хизмат­чилари Ўзбекистон Респуб­ли­каси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинмайдилар. 

Ф. РЎЗИҚУЛОВ, 5-Навоий ок­­руг сайлов комиссияси ко­­тиби:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғри­си­да"ги Қонуннинг 11-моддасига биноан сайловга камида олтмиш кун қолганда туман, шаҳар ҳо­кимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссияси томонидан сайлов участкалари ташкил этилади. Ҳарбий қисм­лар­да, Ўзбекистон Республи­ка­сининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, шу­нингдек, олис ва бориш қийин бўл­ган ерларда, қамоқда сақлаш жойларида ҳам сайлов участ­ка­лари ана шу муддатда, айрим ҳоллардагина истисно тариқа­сида сайловга камида беш кун қолганда тузилади. Сайлов участ­­калари, қоида тариқасида, камида 20 нафар ва кўпи билан 3000 нафар сайловчидан иборат бўлади. Округ сайлов комис­сия­си участка сайлов комиссия­си­нинг ва овоз бериш биносининг жойлашган ерини кўрсатган ҳол­да ҳар бир сайлов участ­ка­сининг чегаралари тўғрисида сайлов­чиларни хабардор этиш­ни таш­кил қилади.

Марказий сайлов комиссия­сининг Ўзбекистон Респуб­ли­каси Президенти сайловига тай­ёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бў­йича асосий тадбирлар дас­турига биноан бу йилги сайловда сайлов участкалари 2016 йил 5 ок­тябрга қадар тузилди, 20 ок­тябргачаЎзбекистон Респуб­ликаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комис­сиялари таркибига номзод­лар­ни муҳокама этиш ва тавсия қи­лиш бўйича халқ депутатлари ту­ман, шаҳар Кенгашларининг сес­сиялари ўтказилади.

2015 йилдаги Президент сай­ловида вилоятимизда 333 та сайлов участкаси тузилган эди. Турар жойлар ҳажми ва сай­лов­чилар сони ошганини ҳисобга олиб, бу йил 363 та сайлов участ­ка­си тузилди.

Сайлов участкаларининг 4 таси олий таълим муассасаларида, 40 таси академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, 249 таси уму­мий ўрта таълим мактаб­ла­рида, 16 таси фуқаролар йиғин­лари биносида жойлашган. Шу­нингдек, 16 та сайлов участ­каси тиббиёт муассасаларида, 8 таси маданият уйларида, 30 та участка эса бошқа ташкилотлар бино­ла­рида фаолият кўрсатади. Улар за­рур техника воситалари ҳамда сайловга доир қонун ҳуж­жатлари, махсус адабиётлар би­лан таъ­минланади.

Сайлов участкалари асосан мус­­тақиллик йилларида қад рост­лаган, халқимизнинг бунёд­корлик ва яратувчанлик сало­ҳия­тини акс эттирувчи замонавий бино­ларга жойлаштирилди. Чун­ки Ўз­бекистон Республикаси Прези­денти сайлови мамлакатимиз­да­ги энг муҳим сиёсий тадбир бў­либ, бу жараённи қатор нуфуз­ли хал­қаро ташкилотлар, чет эл­лик жур­налистлар, эксперт ва куза­тув­чи­лар кузатиб бормоқда.

Айни пайтда участка сайлов комиссиялари таркибини аҳоли ўртасида ҳурмат-эътибор қо­зонган, сиёсий билимдон фу­қа­ролар иштирокида шакллан­тириш мақсадида иш олиб бо­рилмоқда. Бунда биринчи галда комиссия аъзоларининг партия­сизлиги, яъни ҳеч қандай партия аъзоси бўлмаганига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Шунинг­дек, комиссиялар таркибининг эл­лик фоизи хотин-қизлардан ҳамда чет тилларни биладиган ёш­лардан иборат бўлишига эри­шиш лозим.

Ж. УМАРОВ, вилоят адлия бош­­қармаси бошлиғи ўрин­босари:

— Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан ил­гари сурилган Мамлакати­мизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш кон­цепцияси давлат ва жамият қу­рилиши соҳасини, ҳуқуқий ти­зим, жумладан, сайлов қонун­чи­лигини янада такомиллаш­ти­риш­нинг янги босқичини бош­лаб берди.

Шу асосда сайлов қонун­чи­лигига киритилган ўзгартишлар сайлов жараёнини либерал­лаш­тириш, унинг очиқлигини таъ­минлаш, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билди­риши учун мавжуд механизм­ларни янада такомиллаштириш имконини яратди. Навбатдаги сайлов ҳам фуқароларимизга ўз сиёсий ҳуқуқлари ҳисобланган сайловларда иштирок этиш ва му­носиб номзодни сайлашлари учун яна бир имкониятдир.

Ўзбекистонда сайловларга му­ҳим сиёсий жараён сифатида эътибор қаратилаётгани фуқаро­ларнинг сиёсий ҳуқуқларини ка­фолатмоқда. Бу эса ўз нав­батида аҳолининг давлат ва жамият бош­қарувида фаол иш­тирок этишига, пировардида мамлака­тимизда тараққиётнинг янада жадал­ла­ши­шига  хизмат қилади. 

Кейинги йилларда Ўзбекис­тонда сайлов ҳуқуқи эркин­ли­гини таъминлаш ва сайлов қо­нунчилигини ривожлантириш мақ­садида Конституциямизга, шунингдек, "Сайловчилар ҳу­қуқларининг кафолатлари тўғ­рисида"ги ҳамда янги таҳрир­даги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғ­рисида"ги, "Халқ депутатлари ви­лоят, туман ва шаҳар Кенгаш­ларига сайлов тўғрисида", "Ўз­бекистон Республикаси Пре­зи­денти сайлови тўғрисида"ги қо­нунларга тегишли ўзгартиш ва қў­шимчалар киритилди.

Қонунчиликка асосан сай­лов­лар фақат кўппартиявийлик асо­сида ўтказилади. Сайлов кам­па­нияси жараёнига давлат ва ҳо­кимият тузилмалари, жамоат бир­лашмалари томонидан ара­лашишга қаратилган ҳар қандай уриниш қонун билан тақиқ­ла­нади. Сайлов кампаниясининг бирон-бир иштирокчиси учун қан­дайдир алоҳида имтиёз ва преференциялар берилмайди.

Бугунги кунда адлия бошқар­маси томонидан Президент сай­ловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқи­либ, асосан, ҳуқуқий тарғибот иш­ларига эътибор қаратилмоқда. Чунки ҳуқуқий саводхонлик ва маданият юксак бўлса, сайлов қонун талаблари асосида ўтиши тўлақонли кафолатланади. Фуқа­ролик ҳолати далолатнома­ла­рини ёзиш бўлимлари адлия идо­расининг жойлардаги вакил­лари ҳисобланади. Айни пайтда ФҲДЁ бўлимлари томонидан фу­қаролар йиғинлари билан ке­лишган ҳолда сайловга оид қо­нунларни аҳоли кенг қатлам­ларига тушунтириш мақсадида   тарғибот-ташвиқот тадбирлари таш­кил этилмоқда.

Ҳар бир фуқаро сайловнинг ўз ҳаётига алоқадорлигини, кела­жа­гига таъсирини ҳис қилиши, анг­лаб етиши, бу муҳим сиёсий жа­­­раёнда фаол иштирок этиши лозим.

Шунингдек, адлия бошқармаси участка сайлов комиссияси аъзолари учун ҳам семинар-тре­нинглар ташкил этишни режа­лаш­тирган. Чунончи, сайловнинг қонунларга қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши мамлакатнинг бугунги куни, истиқболи ва хал­қаро майдондаги обрўси учун энг муҳим мезондир. Сайловга оид қонунлар бузилган тақдирда бунга сабабчи бўлган шахслар жавобгарликка тортилади.

Д. ТУХФАТУЛИНА, 5-Навоий округ сайлов комиссияси аъ­зоси:

— Вилоятимизда кўп миллатли аҳо­ли истиқомат қилади ва Ўз­бекистон Республикаси Конс­титуциясида уларнинг тенг ҳу­қуқли эканлиги кафолатланган. Ўз­бекистон Республикаси Пре­зиденти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда маса­ланинг ана шу жиҳатига эътибор қаратиш лозим. Сайловчи­лар­нинг ҳуқуқий маданиятини оши­риш мақсадидаги тадбирлар нафақат давлат тилида, балки фуқаролар талабидан келиб чиқиб, бошқа қардош тилларда ҳам ташкил этилиши зарур. Бу турли миллатга мансуб аҳолига сай­лов қонунчилиги меъёр­ларини батафсил тушунтиришга имкон яратиши билан бирга миллатлараро дўстликни мустаҳ­камлайди. Сайлов жараёнидаги энг зарур талаблардан бири — ҳам­жиҳатликка омил бўлади, мустақил диёримизда инсонпар­варлик тамойиллари устувор эканлигини исботлаб, барча мил­­латлар ва элатларга тенг ҳурмат-эътибор кўрсатилишини ифодалайди.  

Ҳ. ҚАРЧИFАЕВ, 5-Навоий ок­руг сай­лов комиссияси Мат­буот мар­кази раҳбари:

— Мар­казий сайлов комис­сия­си то­монидан ўтказилган маж­лисда жамоат ташкилотлари, оммавий ах­борот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти инс­титут­лари таклифлари асосида иш­лаб чиқилган Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти сайло­ви­га тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий мадания­тини юксалтириш бўйича ўт­ка­зиладиган тадбирлар дастури қабул  қилинди.

Дастур истиқлол йилларида яра­­тилган миллий сайлов ти­зими, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғри­си­да"ги Қонун, сўнгги йилларда унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, Марказий сайлов комиссиясининг сайлов маса­лаларини тартибга солувчи қа­рорлари мазмун-моҳияти ҳамда сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида жа­моат­чилик хабардорлигини яна­да оширишни кўзда тутади.

Дастурда назарда тутилган тад­бирлар аҳолининг кенг қатлами, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи маротаба овоз берувчи фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, фуқаро­лар­нинг ўзини ўзи бошқариш ор­ганлари, меҳнат жамоалари, ўқув муассасалари вакиллари, шу­нингдек, хориждаги ҳамюрт­лари­мизни қамраб олади.

"Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўми­таси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Республика байналмилал мада­ният маркази ва фуқаролик жа­миятининг бошқа институт­лари давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари билан ижти­моий ше­рикликда "Менинг ово­зим — Ва­таним келажаги", "Мен шахсан ўзим овоз бераман", "Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз", "Сайловчилар рўйхатида бор­мисиз?", "Ягона оила­да" каби фуқароларнинг ҳу­қуқий мада­нияти ва электорат фаол­лигини янада оширишга қаратилган акцияларни ўтказиш режалаш­тирилган.

Тарғибот тадбирлари давра суҳбати, семинар, учрашув, бе­восита мулоқот, конференция, тренинг шаклларида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали мақола, эшиттириш ва кўрсатувлар эълон қилиш, турли рисола, флаер ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш ор­қали амалга оширилади.

Булардан кўриниб турибдики, сайлов кампаниясида ОАВ энг фаол тарғиботчи бўлиши лозим. Чунки юқорида санаб ўтилган барча тадбирлар матбуот саҳи­фаларида ҳамда телерадио эфирида кенг ёритиб борилади, мақсад-моҳияти атрофлича ту­шунтирилади.

Матбуот марказимиз фуқаро­ларни вилоятда сайловга тайёр­гарлик борасида амалга оши­рилаётган ишлар билан батаф­сил таништириб боришга ҳаракат қилаяпти, вилоят телевидениеси ва радиосида, шунингдек, вилоят ҳокимлиги муассислигидаги "Дўст­лик байроғи" ва "Знамя друж­бы" газеталарида, барча ту­ман-шаҳарларнинг ижтимоий-сиёсий нашрларида "Сайлов-2016" рукни остида материаллар бериб борилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий са­водхонлигини ошириш мақса­дида сайловга оид қонунлар тар­ғиботига доир мақолалар, те­лекўрсатув ва радиоэшит­тиш­лар, давра суҳбатлари, савол-жавоб­лар тайёрланаяпти.

Марказий сайлов комиссияси томонидан видеоконфе­ренца­лоқа шаклида ўтказилаётган бар­ча мажлисларда аккредита­ция­дан ўтган навоийлик жур­на­лист­лар ҳам иштирок этиб, мамлака­тимизда сайловга тай­ёргарлик борасида олиб бори­лаётган иш­лар билан таниша­япти, 5-На­воий округ сайлов ко­миссияси то­монидан брифинг­лар ўткази­либ, тегишли маълу­мот­лардан ха­бардор этиб бо­рилмоқда.

Матбуот марказимиз ҳуқуқ­шунослар билан ҳамкорликда сайловларни ОАВда ёритиш ма­салаларига ва журналистларнинг бу борадаги маҳоратини оши­ришга бағишланган семинар-тренинглар ўтказишни ҳам ре­жалаштирган. Сайловга тайёр­гарлик кўриш ва уни ўтказиш жа­раён­ларини қонун доирасида, холи­сона ёритиш ҳар бир журна­лист­дан юқори сиёсий билим­дон­ликни, маҳорат ва тезкор­лик­ни талаб қилади. Зеро, бу муҳим сиёсий тадбир мамла­катимиз­нинг бугуни ва эртаси, тарақ­қиё­ти ва нуфузи учун юксак аҳамият касб этади.

Холбиби САФАРОВА

ёзиб олди.

Суратлар муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 0