Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилда "Навоий" халқаро аэропорти ташкил топганига 55 йил тўлади. Қарийб чорак аср муқаддам, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" компанияси ташкил этилган ва географик жиҳатдан жуда қулай жойлашган мазкур аэропортга халқаро мақоми берилган эди.

Шундан сўнг бу ерда кенг кўламли қурилиш ва таъ­мирлов ишлари амалга оши­рилди. Замонавий, халқаро стандарт­ларга мос жиҳозлар ўрнатилди. Учиш-қўниш йўлаклари бутунлай қайта реконструкция қилинди, ёруғлик тизими янги ускуналар билан бойитилиб, ҳаво ҳаракатини бошқа­риш янги минораси қурилди. Шу билан бирга, ходимларга талаб даражасидаги меҳнат шароити яратилди ва улар замо­на­вий оргтехника воситалари билан таъминланди.

Хабарингиз бор, 2009 йилда аэро­порт­­ни янада тарақ­қий эттириш ҳамда модернизация қилишни тезлаш­тириш шарти асосида, Жанубий Кореянинг авиатранс­порт компа­нияси билан 10 йиллик шартнома тузилган ва ҳам­корликда иш бошланган эди. Қисқа фур­­­сатда бу ерда Марказий Осиёдаги йирик юк ташиш авиация терминали барпо эти­либ, 2010 йилнинг 12 авгус­ти­да фойдаланишга топширил­ди. Бу би­лан аэро­портнинг юк сақлаш, қайта ишлаш ва жў­на­тиш йиллик қуввати 100 минг тоннага етди.

2008 йилнинг августида кореялик ҳам­­­корлар томонидан Навоийдан би­ринчи мар­та замонавий юк ташиш са­молёти учирилган эди. Ўтган давр мо­байнида амал­­га оширилган ишлар на­тижасида бу ердан ҳавога кўтари­лаёт­ган лайнер­лар­нинг учиш часто­та­си ҳам кенгайди. Эндиликда ҳам­кор­лар­нинг "Боинг-747-400Ф" юк са­мо­лёт­лари ҳар ҳафтада 12 марта Инчхон, Брюс­сель, Ми­­лан каби ша­ҳар­ларга "На­воий" аэ­ропорти ор­қали халқ хў­жа­­­лиги юк­ла­ри­­ни та­ши­моқда.

Маҳаллий учувчиларимиз эса 2009 йил­нинг май ойида "Навоий" халқаро аэропорти орқали ҳа­­вода юк та­шиш­ни йўлга қўйишган эди. Ҳо­зирда улар ҳар ҳафта 18 марта бу ер­дан парвоз қи­­­ли­шади. Умуман, айни кун­да аэро­порт­дан Кореянинг "Korean Air", Рос­сиянинг "Урал" авиа­компания­лари кенг фой­да­­­­ланиш­моқ­да. Улар, шу­нинг­дек, "Ўз­бекистон ҳаво йўллари" мил­лий авиа­компанияси учув­­чилари бош­­­қарувида дунёнинг сак­кизта мам­ла­ка­тига, Банг­кок, Деҳли, Мумбай, Ду­бай, Франкфурт каби тўқ­қизта шаҳрига юк самолётлари қат­намоқда.

— Йўловчи ташишда ҳам аэропорт жа­­моаси ибратли ишларни амалга ошир­­­ди, — дейди биз билан суҳбатда йў­лов­чиларни ташишни ташкил­лаш­ти­риш бў­лими CIP зали агенти Шах­ноза Ка­симова. — Ўтган йил да­во­ми­да бу ерда МДҲ мамлакатларига 70 га яқин, ма­ҳаллий йўналишларда эса 250 дан ортиқ парвозлар ташкил этил­ди, 13 мингдан ортиқ йўловчи ман­­зи­ли­га ет­­казилди. Ки­риб келган 2017 йил­­да янги — "Навоий — Санкт-Пе­тер­бург" ва бошқа йўналишлар бў­йича ҳам қат­нов йўлга қўйилиши ре­­жалаш­ти­рил­ган. Пар­­воз­­­лар­нинг хавф­­сизлиги ва ўз вақ­тида амалга оши­­шини таъмин­лаш­да жамоа раҳ­бари Ҳа­сан Мав­лянов, шу­нингдек, со­ҳада 25-30 йиллик фао­лият олиб бориб, бе­қиёс тажриба тўп­лаган ус­­­тоз­лардан юк­ловчи Холму­род Тўх­таев, юкларни қа­бул қилувчи Юнус Жўраев, бош агент Улбибиш Ка­ма­лова кабилар­нинг меҳнати чексиз.

Парвозлар географияси кенгайиши билан жамоанинг юмушлари ҳам ор­тади. Аммо, қандай синов бўлмасин, моҳир ташкилотчи ва учувчилар, му­тахассислар, маҳо­рат­ли касб эгалари­дан ташкил топган аэ­ро­порт ходим­лари уларни намунали бар­­тараф эти­шига ишонамиз ва жамоага Янги йил­да ҳам янги ҳамда юксак пар­­возлар тилаймиз.

Олим ЖАЛИЛОВ.

Кўрилганлар сони: 6001