Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Дунёга машҳур Калахари саҳросидан атиги 3, Гоби чўлидан эса 3,2 баравар кичик бўлган Қизилқум кенгликларининг марказида жойлашган Зарафшон шаҳрига бежизга мўъжизавий шаҳар, деб таъриф беришмайди. Бугунги кунда 79 минг нафардан ортиқ аҳолининг севимли маскани бўлган бу гўша, жойлашган ҳудуди ҳамда ўзининг ижтимоий-иқтисодий жадал тараққиёти билан юртимизда ўзига хос нуфузга эга.

Жорий йилда 52 ёшини нишонла­ётган Зарафшон нафақат кончилар, балки тадбиркорлар, ҳунармандлар, қолаверса, аграр соҳа вакиллари шаҳри ҳам саналади. Ҳозирда бу ерда 400 дан ортиқ кичик бизнес субъекти, 100 нафарга яқин ҳунар­манд фаолият юритаётгани фикри­миз тасдиғидир.

Истиқлол йилларида бу ерда 1 та академик лицей, 13- ва 9-сонли умумтаълим мактаблари биноси фой­даланишга топширилди. Зараф­шон тиббиёт коллежи, болалар ва ўсмирлар спорт, мусиқа ва санъат мактабларининг янги биноси қуриб битказилди. Шу­нингдек, Аму­дарё — Зараф­шон йўналиши­даги насос стан­цияларида кенгайтириш ишла­ри амалга оширилиши на­тижаси­да, ушбу сув тармоғининг ўтказув­чан­лик қуввати 13,2  фоизга ошди. Бу эса, ўз навбатида, сув етказиб беришни йилига 72 миллион куб метрдан 83 миллион куб метрга оши­риш имконини яратди. Шу тариқа саҳро бағридаги шаҳар учун сув муаммо­сига барҳам берилди.

Сўнгги 4-5 йил ичида шаҳарда олиб борилган бунёдкорлик ишлари, айниқса эътирофга лойиқ. Мазкур даврда "Камалак" аква боғи, 64 хо­надонли "Камолот уйлари" қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бугун­ги кунда ҳам шаҳарда бир қатор йирик объектлар барпо этилмоқда.

Охирги йилларда шаҳримизда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун зарур шароитлар яра­тишга алоҳида эътибор қаратил­моқда. Янги боғлар барпо этилаяп­ти, фавворалар, дам олиш маскан­лари қурилмоқда. Бу жойлар бугун­гидек ёз оқшомларида шаҳар аҳоли­си билан гавжумлашаётгани одам­ларнинг олиб борилаёт­ган бунёд­кор­лик ишла­ри­дан мамнунлигидан дарак беради.

Албатта, ишлаб чиқариш Зарафшон иқтисодиётининг асоси са­­­налади. НКМК тасарруфидаги корхоналарда олиб борилаётган модернизация ишлари, тўқимачилик, истеъмол товарлари ишлаб чи­­қариш соҳаларида фаолият юритадиган янги-янги йирик субъ­ектларнинг ишга туширилаётгани шаҳарнинг саноат салоҳиятини янада оширмоқда.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича жорий йилнинг 5 ойи да­вомида ҳудудда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 980,9 миллиард сўмга бажарилиб, ўтган йилга нисбатан 109,1 фоиз­­­га уддаланганлигининг ўзи фикримиз тасдиғидир.

Зарафшон шаҳрининг 2017-2018 йилларда ижтимоий-иқ­ти­содий ривожлантириш дастурлари доирасида қиймати 65,7 мил­лиард сўмлик жами 171 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу ло­­­­­йи­ҳаларнинг ишга тушиши натижасида 744 та янги иш ўрни яра­тилади. Саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис со­­ҳаларида олиб борилаётган бу каби режалар ижроси изчил таъ­минланиб келинаяпти. Жумладан, жорий йилнинг 1 июль ҳо­ла­ти­га кўра ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари дои­­­расида қиймати 10,4 миллиард сўмлик 141 та лойиҳа ишга ту­­ширилди. Мазкур режалар тўлиқ ҳаётга татбиқ этилса, 451 нафар киши иш билан таъминланади. Бугунгача амалга оши­рил­­ган ишлар сифатида "Поток Траде Азия", "Қизилқум Текс­тил" каби масъулияти чекланган жамиятлар ҳамда "Shoxrux-Za­rafshon" хусусий корхонаси томонидан полиэтилен капсулалари, цел­лофан пакетлар ишлаб чиқариш, гўштни қайта ишлаш йўлга қў­йилганлигини эътироф этишимиз мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Зарафшон шаҳрида ҳам ху­су­сий мулкчиликни ривожлантириш, давлат мулки объектлари­дан самарали фойдаланиш мақсадида қатор амалий ишлар амал­га оширилмоқда. Жумладан, "Зарафшон Пром Инвест" МЧЖга қурилиши тугалланмаган бино "нол" харид қийматида берилиб, айни пайтда бу ерда янги, замонавий кўринишдаги, лойиҳа қий­мати 1 миллиард сўмлик меҳмонхона барпо этилди.

Шаҳар ҳокимлиги балансидаги қурилиши тугалланмаган диаг­нос­тика ва даволаш муассасаси эса "нол" қийматда "Зарафшон Грант Сервис" МЧЖга инвестиция киритилиш эвазига берилиб, бу ерда аҳолига турар жой биноси барпо этилмоқда. Умуман ол­­ганда, ана шу жараёнда бўш ётган бинолар негизида  елим қоплар, акфа эшик ромлари, тикувчилик, асфальт-бетон, темир-бетон, акрил толали ип ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу бо­ра­даги ишларнинг амалий ижроси юзлаб янги иш ўринлари яра­тиш имкониятларини яратмоқда.

Хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда шаҳарда янги кор­хо­налар фаолиятини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қа­ра­ти­лаяпти. Айни пайтда Туркия, Россия каби мамлакатлар билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма корхоналар фаолияти са­марали йўлга қўйилган. Эндиликда Эрон билан ҳам худди шундай шартнома тузиш режалаштирилган. Мазкур корхонада арматура ишлаб чиқарилади. Ушбу маҳсулот турини тайёрлашда хомашё­нинг ўзимизда мавжудлиги янги субъектнинг ҳам етакчи саноат кор­хоналаримиздан бирига айлантиради.   

Дарҳақиқат, бунёдкорлик, яратувчанлик — нафақат замонавий объ­ектлар қуриш, балки, янги технологияларни ишлаб чиқаришга жалб этиш, аҳоли яшаш шароитларини янада яхшилаш, мавжуд им­­кониятлардан оқилона фойдаланиш каби омиллар уйғунлашган жойда жадал тараққиётга эришилади. Барқарор ривожланаётган Зарафшонни мўъжизавий шаҳарга айлантираётган асосий са­баб­лар ҳам ана шулар, аслида.

М. БОЗОРОВ,

Зарафшон шаҳар ҳокими.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5875