Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда истиқболни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ҳамда бозор инфратузилмасини яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, кичик бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида вилоятда ҳам катта ютуқларга эришилмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз то­мо­нидан белгилаб берилган иқ­ти­со­дий дастурнинг устувор ва­зифа­лари бажарилишини таъ­минлаш­га қаратилган эътибор натижаси­да иқтисодиётнинг барча соҳала­рида барқарор ўсиш суръатлари кузатилаётир.

Ўтган ҳисобот даврида ялпи ҳу­дудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳаж­ми ўт­ган йилнинг мос даврига нис­­ба­тан 4,5 фоизга ўсишига эри­­шил­ди. Аҳоли жон бошига ҳи­соб­­ла­ган­да 5 миллион 996,1 минг сўм­дан тўғри келиб, ўсиш суръати 103,1 фоизга ет­ка­зил­ди.            

Шунингдек, иқтисодиётнинг бош­қа тармоқларида ҳам ўсиш суръ­атлари кузатилди. Саноат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳ­су­лот­лари ва халқ истеъмоли мол­лари ишлаб чиқарилиб, пуд­рат ишлари ҳажми, чакана сав­до айланмаси, умумий кўр­са­тилган хизматлар, жумладан, пул­лик хиз­матлар се­зиларли да­ражада ошди. Хизмат кўр­са­тиш ва сервис соҳасининг ви­лоят ялпи  ҳу­дудий маҳсу­лоти­да­ги улуши 28,5, кичик бизнес ва хусусий тад­биркорлик улуши эса 36,6 фо­изни ташкил этди.

Вилоятда саноат соҳасини ри­­вожлантириш ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини замонавий технологиялар би­лан қайта жиҳозлаш ва маҳсу­лот турларини кўпайтириш бора­сида ҳам бир қатор ижобий иш­лар бажарилди. Бу соҳада мус­тақиллик­нинг дастлабки йилларида 110 тадан ортиқ са­ноат корхонаси фао­­лият кўр­сат­ган бўлса, тар­моқ­да амалга оши­рилган ис­лоҳотлар сама­ра­си натижасида бугунги кунга ке­либ, ишлаб чи­қари­ла­ётган маҳ­­сулотлар тури 300 дан орт­ди. Уларнинг 130 дан ортиғи тайёр маҳсулот­лар­дир.

Ўтган ҳисобот даврида ви­лоят­­да саноат корхоналари то­монидан қарийб 5562 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқа­рил­­ди ва ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,9 фоизга кўпайди ҳамда рес­­публикамиз саноатидаги улуши 10,2 фоизга етди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини янада оши­риш ҳамда доимий иш ўрин­лари яратиш мақсадида Ва­зир­лар Маҳкамасининг 2013 йил 24 октябрдаги 304-сонли йи­ғилиши баёнига асосан, "2014-2016 йилларда Навоий ви­лояти саноати салоҳиятини ривож­лан­тириш дастури" иш­лаб чи­қил­ди. Жорий йил даво­мида маз­кур дастур доирасида 182,2 миллиард сўмлик маб­лағ­лар ўзлаштирилиши ҳисобига 231 та саноат корхонасида 6,1 минг­дан кўпроқ янги иш ўрин­ла­ри барпо этилди. Шу билан бир­га жой­ларда саноат маҳсу­лот­лари иш­лаб чиқариш ҳаж­ми­ни янада оши­риш мақсадида ишлаб чиқилган қўшимча ман­зилли дастур ҳам ижрога қара­тилди. Бу дастур доирасида 163 та ло­йиҳани амалга оши­риш учун 53,5 миллиард сўмлик маб­лағ­лар ўзлаштирилиши ҳам­да 1063 та қўшимча иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Ҳисобот дав­рида 51 та лойиҳа фойдала­ниш­га топширилиб,  414 та янги иш ўрни очилди. Бу мақ­садлар учун тижорат банк­лари томонидан 120 та корхо­нага 38,2 миллиард сўм­лик кре­дит маб­лағ­лари йў­нал­­ти­рилди.

Ўтган йиллар ичида енгил са­ноатда ҳам эътирофга лойиқ иш­­лар амалга оширилди. Ху­сусан, 2009 йилда вилоятда етиштирилаётган пахта толаси­нинг 15 фоизини қайта ишлаш қув­ватига эга бўлган Навоий шаҳ­ридаги "Бахт текстиль" қўш­ма корхонаси фаолият юри­тиб келган бўлса, 2013 йилга келиб, Навбаҳор туманида "На­воий текстиль групп" масъу­лия­ти чекланган жамияти ҳам иш бош­лади. Навоий шаҳридаги "На­воий текстиль" чет эл кор­хонасида йилига 5,4 минг тонна пахта толасини қай­та ишлаш қуввати ишга туширилган бўл­са, "Бахт текстиль" ҚКда мо­дер­­низа­ция­лашнинг амалга оши­­рилиши ҳи­собига келгуси йилда ишлаб чиқа­риш қуввати 9 минг тоннадан 11 минг тоннага ет­казилади. Вилоятда пахта то­ласини қайта ишлаш ҳажми жо­рий йилда 19,8 минг тонна бўлса, 2015 йилда бу 22,8 минг тоннага етказилади. Энг муҳи­ми, лойиҳаларнинг амалга оши­рилиши натижасида қўшимча яна 250 та иш ўрни барпо эти­лади.

Бундан ташқари, енгил саноат соҳасида ярим тайёр маҳсулот­лардан тайёр маҳсулотлар иш­лаб чиқаришни йўлга қўйиш бо­расида бир қанча таркибий ўз­гаришлар амалга оширилди. Навоий шаҳридаги "Ишонч ги­лам", "Навоий Карпет" кор­хо­на­лари ҳамда Кармана тума­нидаги "Кармана Карпет" ху­сусий корхонасида ип-калава­дан тайёр гилам ишлаб чиқа­риш йўлга қўйилди.

Вилоятда ип-газлама маҳсу­лот­лари ишлаб чиқариш йўна­ли­шида 11 та корхона мавжуд бўлиб, уларнинг йиллик қувва­ти 2269 минг квадрат метрни таш­кил қилади ва шунинг ҳи­со­бига аҳолининг бу маҳсулотга бўлган талаби 26 фоизга қон­дирилмоқда. Шунингдек, тайёр трикотаж маҳсулотларига бўл­ган эҳтиёж жорий йил якуни би­лан 34 фоизга ҳамда тикув маҳ­сулотларига талаб 3,4 ба­ро­барга оширилади.

Дастур доирасидаги лойиҳа­ларнинг амалга оширилиши эва­зига янги турдаги трикотаж мато, тикув-трикотаж, ип-газ­лама, шприц, иситиш бата­рея­лари, металл профнастил, гип­со­картон, металл черепица, ке­рамик плита, лак-бўёқ маҳсу­лот­лари ишлаб чиқариш ҳам йўл­­­га қўйилди.

Хулоса қилиб айтганда, ви­лоят миқёсида амалга оши­ри­лаётган кўп йўналишдаги ис­лоҳотлардан аввало, инсон оми­ли, унинг фаровонлиги, юрт равнақи кўзланган. Бу йўлда яра­тилган барча шароит ва им­кониятлардан самарали фой­да­ланган ҳолда астойдил меҳ­нат қилганлар унинг мевасини татимоқда.

Зафар СУЛТОНОВ,

вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи.

Кўрилганлар сони: 6848