Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президента Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди "Офарин, Нуроний!” мавзусидаги адабий-бадиий, қисқа метражли кино ва телеэкран санъати ҳамда журналистик асарларнинг очиқ танловини эълон қилади.

 

Гран-при - қимматбаҳо махсус мукофот

  1. Нуронийлар образини яққол намоён эта олган адабий-бадиий (проза, поэзия жанрлари) асарлари учун:

-       I-мукофот - фотоаппарат

-       II-мукофот - ноутбук

-       III-мукофот - диктофон

-       Рағбатлантирувчи 5 та мукофот

  1. Нуронийлар ҳаётини ёркин акс эттирган журналистик асарлар учун:

-       I-мукофот - фотоаппарат

-       II-мукофот - ноутбук

-       III-мукофот - диктофон

-       Рағбатлантирувчи 5 тамукофот

  1. Нуронийлар ҳаётини махорат билан акс эттира олган телевидение, радио ва киноэкран маҳсулотлари (қисқа метражли киносюжет, телеэтюд, клип, теле- радиолавҳа, теле-радиоочерк ва ҳ-к. йўналишлардаги туркум материаллар) учун:

-       I-мукофот - фотоаппарат

-       II-мукофот - ноутбук

-       III-мукофот - диктофон

-       Рағбатлантирувчи 3 та мукофот

  1. Нуронийлар турмуш тарзини ёрқин ва ҳаётий акс эттира олган ранг-бўёк, ҳайкалтарошлик асарлари учун:

-       I-мукофот - фотоаппарат

-       II-мукофот - ноутбук

-       III-мукофот - диктофон

-       Рагбатлантирувчи 3 та мукофот

  1. Нуронийлар сиймосини маҳоратли акс эттира олган фотосанъати асарлари учун:

-       I-мукофот - фотоаппарат

-       II-мукофот - ноутбук

-       III-мукофот - диктофон

-       Ратбатлантирувчи 3 та мукофот

 

Муаллифлар ушбу маълумотларни тақдим этадилар:

-       иш фаолияти ҳакида қисқача маълумот (объективка);

-       уй манзили ва алоқа телефони;

-       паспорт нусхаси;

-       (6x9) ҳажмдан кам бўлмаган 2 та фотосурат.

 

Танловга тақдим этилган материаллар, биринчи навбатда, ижтимоий-бадиий савияси, профессионал маҳорат, мавзуга ижодий ёндашуви ва теран таъсирчанлиги, факт ва далилларга бойлиги, талқиннинг ўзига хос услуби каби мезонлар асосида баҳоланади.

 

Танлов Низоми ва танлов шартлари ҳамда танлов натижалари Республика “Нуроний”, “Ишонч-Доверие”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ва “Ҳуррият” газеталарида, ЎзА сайтида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Танловда ғолиб деб топилган сара асарлар алоҳида тўпланиб, китоб ҳолида нашр қилинади.

 

Ғолибларни тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида тантанали нишонланади.

Кўрилганлар сони: 2327