Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаров Россия федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Класс”, “Зўр” лойиҳаси асосида Россиянинг Герцен университетидан ташриф буюрган ўқитувчи Зимина Екатерина Игоревна билан учрашди.

Навоий шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабида ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳа доирасида таълим ривожига бағишланган режалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Самимий дўстона учрашув асносида мактабда олиб борилаётган тадқиқотлар, амалга оширилиши лозим бўлган  режалар хусусида аниқ дастур ишлаб чиқилди.

— Мен Навоий шаҳрида илк маротаба бўлишим, — дейди Екатерина Игоревна. — Ўзбекларнинг инсонпарварлиги, меҳмондўстлиги, қалби дарёлиги менинг ҳайратимни оширди. Айниқса, сизлардаги урф-одатларни авлоддан авлодгача сақланиб келаётгани ҳамда ўзаро меҳр-оқибат мени лол қолдирди. Мактабдаги ўқувчиларнинг илмга чанқоқлиги, ўткир зеҳни ҳамда кучли  қобилиятга эга эканлиги мени жуда қувонтирди.

Кўрилганлар сони: 2344