Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқимизда ажойиб бир нақл бор. "Устоз отангдек улуғ". Дарҳақиқат, шундай. Падари бузрукворимиздан кам бўлмаган меҳр беришга қодир устоз ва мураббийларимиз ҳаётда ўз ўрнимизни топиш, жамиятнинг муҳим аъзосига айланишимиз, муҳими, малакали кадр, етук инсон бўлиб улғайишимизда бемисл ҳисса қўшадилар. Улар берган сабоқ ва ўгитлар йўлчи юлдуз сингари умримиз манзилларини ёритиб туради.

Ана шундай фидойи инсонлардан бири — Навоий шаҳридаги яккакураш спорт тур­ларига ихтисослаштирилган БЎСМнинг енгил атлетика бўйича мураб­бийи Игорь Шишков Мустақил­лигимиз­нинг 25 йиллигида ҳукумати­миз томо­ни­­дан "Шуҳрат" медали билан тақдир­лан­­­ди. Яқинда эса у яна бир эътирофли муко­фот,  Рио-де-Жанейро шаҳрида бў­либ ўтган XV ёзги Паралимпия ўйин­ла­ри­да юқори на­тижа­лар­га эриш­­ган спорт­­чи ва му­­­раббий­лардан бир гу­руҳини му­ко­фот­лаш тўғриси­да­ги Фар­мон­га мувофиқ "Ўзбекистон Рес­пуб­ликасида хизмат кўр­сатган спорт ус­този" фахрий унво­нига са­зо­вор бўлди. Му­раббий би­лан суҳбат­лашар­канмиз, Паралимпия ўйин­ларига пухта тайёр­гар­лик кўрган спорт­чи Ҳус­нид­дин Нор­бе­ков­­нинг диск улоқти­риш­да жаҳон рекор­ди­ни ўрна­тиб, олтин медалга эга бўл­гани ва ядро ир­ғи­тишда эса бронза ме­да­лини қўлга кирит­га­нини шогирдидан кўра кўпроқ ҳаяжон, хур­санд­чилик билан тилга олади.

— Ҳусниддиннинг техникаси, кучи, ма­то­натига ишонардим, — дейди биз би­лан суҳбатда унинг мураббийи И. Шиш­ков. — У билан етти йилдан буён бирга­миз. Паралимпия ўйинла­рига тайёргар­ликнинг охирги уч ойи жуда қийин бўл­ган­­ди. Лекин бир қадам ҳам ортга че­кин­­мадик. Машғулотларни астойдил да­вом эттирдик. Ни­ҳоят, кутилган натижа­га эриш­­дик. Тонг саҳар учда мен­га қўн­ғи­роқ қилишиб, шо­гирдим жа­ҳон рекор­ди­ни ўрнатганини ай­тишди. Биласизми, қувончимдан йиғлаб юбордим. Ҳая­жондан, фарзандимдек бўлиб қолган йигитнинг ишончимни муносиб равишда оқлаганидан тонг от­гунча кўзимга уйқу келмади. Паралимпия­чи­лари­­мизнинг бундай муваффақиятида Ўзбе­кис­тон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс. Шаҳ­римиздаги биргина "Кимёгар" ўйингоҳида спорт­­чиларимизнинг шуғулланиши учун барча ша­­­роитлар, спорт инвентарлари муҳайё этил­ган. Шунингдек, бизга яқиндан ёрдам бериб ке­лаётган "Навоийазот" АЖга, шаҳар ва вилоят ҳо­кимлиги ҳамда бошқа ташкилот вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Доимий қўл­лаб-қувватланиш, рағбат спортчиларни руҳ­лан­тиради. Келгусида яна шогирдларимиз билан юксак марраларни забт этишга интиламиз. 

Бу эътирофга осонликча эришилгани йўқ. И. Шиш­ковнинг қаттиққўл ва талабчанлиги, қатъ­ия­ти, тартиб-интизомлилиги, маҳорати ва ис­теъдоди бугунги муваффақиятларининг асоси бўлди. Дастлаб Бухоро давлат педагогика инс­титутининг жисмоний тарбия факультети, кейин­чалик эса Москва жисмоний тарбия Академия­сини тугатган енгил атлетика мураббийи иш фао­лияти самарадорлигини Ҳ. Норбеков мисо­лида ҳам кўриш мумкин. Муҳими, И. Шишков­да­ги ғайрат, шижоат, мақсад сари дадил инти­лиш шунча йил ўтибдики, бир дам сусаймаган.

— Ҳукуматимиз томонидан иккита мукофот билан тақдирланганим мени бениҳоя хурсанд қил­­ди, — дейди И. Шишков. — Бу катта масъ­улият юкланди дегани ҳамдир. Ҳозир кейинги Осиё ва жаҳон чемпионатлари учун тайёргар­лик­ни бошлаб юборганмиз. Шуғулланувчилари­миз сафида Ҳусниддин каби умидли ёшлар ҳам бор. Келажакда улар ҳам вилоятимиз, Ўзбе­кис­тонимиз номини дунёга танитадиган спортчилар бўлиб етишишига ишонаман. Бу йўлда бор куч-ғай­ратимни аямайман.

Тажрибали мураббийни мукофот ҳамда касб бай­рами билан қутларканмиз, юртимиз номини дунёга танитишдаги саъй-ҳаракатларда матонат ёр бўлсин сизга, деймиз. Асло ҳорманг, азиз ус­тоз ва мураббийлар! Байрамингиз муборак бўлсин!

Зулфия БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6328