Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда ўсиб, вояга етаётган ёш авлодни ҳар томонлама мукаммал тарбиялаш, мурғак иқтидор соҳибларига ғамхўрлик кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижод ва билим чўққиларини эгаллашларига кўмак бериш устозларнинг асосий мақсади, бош вазифасидир.

Бу юксак шарафни, албатта, эъти­борсиз ва лоқайд адо этиб бўлмай­ди. Бунинг учун чинакам меҳнат, сабр-тоқат ва фидойилик зарур. Ҳар бир соҳанинг фидойи, заҳматкаш ин­сон­лари бор. Ўз севган касбига бу­тун ҳаё­тини бағишлаган меҳри­дарё, олийжаноб устозларнинг бир қан­ча­си Навоий шаҳридаги "Меҳ­ри­­бон­лик уйи"да фаолият юри­тишади.

Улар тарбияланувчи болажон­лар­нинг баркамол улғайишида эр­таю кеч ҳаловат билмай, кўнгли ўксик бо­­лажонларга бор меҳр-муҳаб­ба­ти­ни тортиқ этганлар. Шунингдек, жаж­жи­ларни нафақат талабчан ва жон­куяр устоз, балки ғамхўр она си­­фатида нурафшон йўллар сари бош­лайди. Уларнинг спорт, илм-фан, санъат со­ҳа­ларида қўлга кири­таётган му­ваффақиятларида шубҳа­сиз, тар­биячи-мурабийлар­нинг хиз­мат­лари беқиёсдир. Бугун ҳукума­ти­­миз томо­нидан пе­дагог­ларнинг заҳ­матли фао­лияти юксак қадр­лан­моқ­да. Бу, албатта, таълим тизи­ми­га қа­ра­тил­ган эъти­бор­нинг намуна­си­дир. "Меҳ­­ри­бон­лик уйи"да ҳам ана шун­дай фидойи устозлар бор­лиги бар­­­ча­мизни қу­вон­­тиради. Жум­­ладан, "Шуҳ­рат" ме­­дали со­ҳи­ба­лари Биби­гул Ўри­нова, Насиба Ибра­гимова, II даражали "Соғлом ав­лод учун" ҳам­да "Эл-юрт ҳурмати" орден­лари би­лан мукофот­ланган Фазолат Қа­йе­мова, Ўзбекистон Рес­публикаси Халқ таъ­лими аъло­чиси кўкрак ни­шони со­­ҳи­баси Му­ҳаб­бат Ис­­канова­лар муас­­са­са­мизнинг фах­ру ифти­хо­ридир.

Ҳар бир инсон илк бора қўлига қа­лам тутган, алифбони ўргатган ус­то­зини ҳурмат ила тилга олади. Улар­­нинг бугунги иқболи, шарафли йў­ли­га барчамиз ҳавас қиламиз. Чун­ки улар ҳалол меҳнати билан жамоада, маҳаллада, оилада ўз ўр­нини топа олди. Устоз учун эса бун­дан ортиқ бахт бўлмаса керак.

Сайёра АБДИМУРАТОВА,

"Меҳрибонлик уйи" тарбиячиси. 

Кўрилганлар сони: 7099