Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳар йили анъана тарзида ўтказиб келинаётган 17 ноябрь – “Халқаро талабалар куни” муносабати ҳамда уларнинг билим олишларида ўзгача кайфият ва интилиш берадиган “Талабалар ҳафталиги” жорий йилнинг 12 - 15 ноябрга кунлар ташкил этилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Навоий давлат педагогика институти, Навоий давлат кончилик институти ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу ҳафталикда талаба-ёшлар учун турли учрашувлар ва мусобақлар ўтказилади. 

Ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжуманида ҳам “Талабалар ҳафталиги”ни ўтказиш мақсади, тартиби, белгиланган вазифалар, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар бўйича оммавий ахборот воситалари ходимларига маълумот берилди.

Шунингдек, 13 ноябрь куни Навоий давлат кончилик институти талабалари педагогика институтида янги бунёд этилган Ахборот ресурс марказида бўлишади. “Сенатор ва талабалар” учрашуви ҳам ташкил этилган.

14 ноябрь куни Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик туйғуларини ошриш мақсадида “Энг яхши ош” мусобақаси бўлиб ўтади ҳамда байрам дастури ташкил этилади.

“Талабалар ҳафталиги” доирасида 15 ноябрь куни Навоий шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида талабалар томонидан мутолаа қилинган китобларни #Kitobulash, #Поделиськнигой, #Shareabook хештеглари остида таълим муассасалари кутубхоналарига хоҳиший равишда тақдим этиш жараёни ҳам бўлиб ўтади.

“Талабалар театр студиялари”, “Қувноқлар ва зукколар” жамоалари ва иқтидорли талабалар иштирокида “ТАЛАБАЛИК – БЕБАҲО ДАВРИМ” номли маданий тадбир билан ҳафталик якунланади.

Кўрилганлар сони: 3305