Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида ишлаб чиқарувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланиб, аҳолининг истеъмол маданияти ва сифатли маҳсулотларга нисбатан талаби юксалиб бораётир. Бунда иқтисодий тараққиётнинг бош омили — ички ва ташқи бозорда харидоргир маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Навоий" эркин индустриал-иқ­тисодий зонасида фаолият кўр­сатаётган корхоналар жаҳон стан­дартларига мос сифатли ва ра­қо­батбардош маҳсулотлар ишлаб чиқараяпти.

Эркин индустриал-иқтисодий зо­нада хорижий инвесторлар иштирокида замонавий корхона­лар фаолиятини йўлга қўйиш, ма­ҳаллийлаштириш асосида им­порт ўрнини босувчи маҳсу­лот­лар ишлаб чиқаришни ўзлашти­риш, жаҳон стандартларига жа­воб берадиган сифатли товар­ларни экспортга йўналтириш бо­расида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 2 декабрдаги "Навоий ви­лоятида эркин индустриал-иқти­содий зона ташкил этиш тўғри­си­да"ги Фармони асосида бунёд этил­ган ушбу ҳудудда "Navoiy Hu­nan Pulp" Ўзбекистон — Хитой қўш­ма корхонаси ҳам самарали фао­лият кўрсатмоқда. Бугунги кунда бу ерда 19 турдаги болалар таг­лик­лари ва гигиеник восита­лар ишлаб чиқарилмоқда. Корхо­на маҳ­сулотлари нафақат ички, бал­ки ташқи бозорда ҳам харидоргир.

Хитой Халқ Республикасининг "Hunan Aloft" импорт ва экспорт компанияси ҳамда "Navoiyazot" акциядорлик жамияти сармоя­лари асосида фаолият юритаёт­ган корхонада 54 киши меҳнат қилади. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган қизлардир.

— Янги маҳсулот турларини ўз­лаштириш мақсадида истиқбол­ли лойиҳалар устида иш олиб бормоқдамиз, — дейди қўшма корхона директори Тўрақул Аб­дуллаев. — Хусусан, жорий йилда болалар тагликларининг янги ўл­чамини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Натижада ички ва таш­қи бозорда маҳсулотга бўлган талаб янада ортди. Гигиеник во­ситаларнинг ҳам қўшимча турла­ри ўзлаштирилмоқда.

Қўшма корхона 2014 йилда ISO 9001:2008 сифат сертификатига эга бўлди. 2015 йилга қадар кор­хонада қарийб 6 миллиард 440 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 84 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қи­лин­ди. Рақобатбардош маҳсу­лот­лар ишлаб чиқаришга алоҳи­да эътибор қаратилаётган корхо­нада жорий йилнинг ўтган даври­да 1 миллиард 393 миллион сўм­лик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

— Мамлакатимизда ишлаб чи­қа­рилаётган болалар тагликлари ҳар томонлама қулайлиги билан тиббий талабларга тўла жавоб беради, — дейди Навоий вилоя­ти болалар шифохонаси неона­тологи Ислом Жамолов. — Илга­ри бундай маҳсулотлар хориж­дан келтирилар, айрим маҳсулот­лар болаларда аллергик касал­лик­ларни қўзғатиш ҳоллари ҳам учрар эди. Айни пайтда вилоятда тайёрланаётган бу турдаги воси­таларда ножўя таъсирлар куза­тил­мади. Энг муҳими, тагликлар болалар саломатлигини асраш, шунингдек, эътиборсизлик ту­фай­ли шамоллаш ҳолатининг ол­дини олишга хизмат қилмоқда.

Асосан ёшлар меҳнат қилаётган корхона жамоаси солиқ ва бошқа турдаги қулайлик ва имтиёзлар­дан кенг фойдаланган ҳолда, иш­лаб чиқариш ҳажмини ошириш, ички ва ташқи бозор талабини ўрганиб, импорт ўрнини босувчи маҳсулот турини кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Сурат муаллифи С. АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 7274