Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги тараққиёт даврида ҳар бир инсон, айниқса, халқнинг ишончини қозониб сайланган депутатлар эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини ҳис қилиб яшаши лозим. Чунки, депутатнинг зиммасида сайловчиларининг ишончини оқлаш, муаммо ва ташвишларига шерик бўлиб, уларни ҳал этиш асносида ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш масъулияти турибди.
Бунда депутатлик сўрови муҳим аҳамият касб этади. Чунки депутат сайловчилари мурожаатида акс этган масалаларни шу асосда ечиши мумкин.
Жорий йил бошидан буён халқ депутатлари маҳал­лий Кенгашларидаги ЎзХДП партия гуруҳи вакиллари томонидан 72 та депутатлик сўрови амалга оширилди, 90 фоиз сўровлар фуқаролар мурожаати асосида те­гишли корхона ва ташкилот раҳбарларига юборилиб, ечими таъминланди.
Жумладан, Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Умиджон Олимов Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгашига иш билан таъминланишида ёрдам сўраб, мурожаат қилганди. Шу асосда вилоят Меҳнат ва аҳолини иж­тимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Ҳ. Жумаевга депутатлик сўрови юборилди ва нати­жада У. Олимов "Бахт-Текстил" қўш­ма корхонасига ишга жойлаштирилди.
Қизилтепа туманидаги "Хўжа Ҳасан" қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашувда эса фуқа­ролар ҳудуддаги йўлларни таъмир­лашни сўраб, мурожаат қилишганди. Шунга мувофиқ, "Навоийавтойўл" ҳудудий йўллардан фойдаланиш дав­лат кор­хонаси раҳбари Ш. Эшонқу­ловга Тошработ қишлоғи марказига элтув­чи йўлни таъмир­лашга ёрдам бериш­ни сўраб, депу­тат­лик сўрови юбо­рилди. Тез фурсат­да, ал­батта, бу муаммо ижобий ҳал этилади.
Шунингдек, кўчма жамоатчилик қабулхоналари ва партия вакиллари­нинг аҳоли билан учрашувлари асо­си­да ҳам сайловчиларни ташвишлан­ти­раётган муаммолар аниқланиб, бартараф этилмоқда. Ҳозиргача шун­дай тадбирлар жараёнида сайловчи­лардан 3000 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, 75 фоизи ижобий ҳал қилинди.
Партия кенгашлари ҳузуридаги "Жамоатчилик қабулхонаси"га эса 5 ой давомида 89 нафар фуқародан мурожаатлар тушган бўлиб, ҳаммаси кўриб чиқилди ва 80 фоизи ижобий ечимини топди.
Партиямизнинг вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги нуфузини оши­риш­да депутатларимизнинг фаолли­ги муҳим ўрин тутиши барчага маъ­лум. Шу маънода Ўзбекистон Респуб­ли­каси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Президен­ти ҳузури­даги давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари" мавзуи­даги семинар биз учун катта сабоқ мактаби бўлди.
Ўзимиз ҳам ЎзХДП вилоят Кенга­шида "Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувват­лашда депутат имкониятлари ва депутатлик сўровидан самарали фойдаланиш масалалари" мавзусида ўқув-семинари ташкил этдик. Элек­торат манфаатларини ҳимоя қилиш­да халқ депутатлари маҳаллий Кен­гаш­ларидаги ЎзХДП партия гуруҳла­ри ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ЎзХДП фракцияси ҳамкорлигини янада кучайтиришга бағишланган депутатлар форумини уюштирдик. "Мамлакатимизни ижтимоий-иқти­со­дий ривожлантириш ҳамда аҳоли­ни ижтимоий қўллаб-қувватлашда депутат имкониятлари ва депутатлик сўровидан самарали фойдаланиш масалалари" номли рисолани чоп эттириб, маҳаллий Кенгашлардаги барча депутатларимизга тарқатдик.
Булардан кўзланган мақсадимиз ягона — депутат так­лифи, ташаббу­си, унинг сўрови му­тасадди­ларнинг эътиборини торта­диган, улар­­ни ҳуш­ёр­ликка чорлайди­ган во­ситага, жамоатчилик назорати­нинг муҳим ва таъсирчан усулларига айлансин.

Нормурод ИСОҚОВ,
халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП партия гуруҳи раҳбари.

Кўрилганлар сони: 7036