Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Таэквондода ғолиб

15.09.2016 11:09:16


Яқинда Сурхондарёда спортнинг таэквондо WTF тури бўйича катталар, болалар ва ўсмирлар ўртасида "Алпомиш XII кубоги" соврини учун республика очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Унда барча вилоятлар ҳамда Қо­рақалпоғистон Республика­си­дан юз нафардан ортиқ иқ­ти­дорли таэквондочилар иш­ти­рок этди. Вилоятимиз шара­фи­ни ўттиз нафар спортчи му­носиб ҳимоя қилди. Ҳамюрти­миз Зумрад Қаршибоева 63 ки­лограмм вазн тоифасида ғо­либ­­ликни қўлга киритди.

Қизғин ва муросасиз ўтган му­собақада умумжамоа ҳисо­бида Тошкент шаҳри вакил­лари 1-, мезбонлар 2-ўринни эгал­лашди. Якунда ғолиб ва сов­риндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Кўрилганлар сони: 5979