Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш долзарб вазифалардан биридир. Бунинг учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган қонунлар, қарор ва фармонлар қабул қилинмоқдаки, бу ҳуқуқий-демократик жамият қуришда муҳим омил бўлмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқаро­лигини тасдиқловчи асосий ҳужжат — фуқа­ролик паспорти билан барча фуқаролар таъ­минланган. Фуқаролик паспорти эгаси Ўзбе­кистон Республикаси фуқароси бўлиш билан бирга, у давлатимиз ҳимоясида эканлиги қонунан белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбе­кистон Республикасининг паспортига давлати­мизнинг муқаддас рамзлари туширилганли­ги учун ҳам у бебаҳо бойлик саналади. Шуни унутмаслик керакки, ҳуқуқ бор жойда масъу­лият ва мажбурият ҳам бор. Паспорт эгаси уни сақлаш, муддатини ўтказиб юбормаслик, уни яроқсиз ҳолга келтирмаслик каби қоида ва тартибларига амал қилиши керак. Акс ҳол­да тегишли тартибда маъмурий жавобгарлик­ка тортилишига асос бўлади.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган уч ойида туманимиздаги 3855 та хонадон­да Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортидан фой­даланишининг аҳволи юзасидан текшириш­лар ўтказилди. Аниқланган камчиликларнинг асосий қисми фуқароларнинг фуқаролик паспортига нисбатан эътиборсизлик ва ло­қайд­лик билан муносабатда бўлаётганлиги маълум бўлди. 304 та ҳолатда фуқаролик паспортидан ноқонуний фойда­ланиб келаётган ҳуқуқбузарлар аниқланди. Жумладан, 130 та ҳолатда пас­порт­нинг амал қилиш муддати ўтиб кетган, 7 та ҳолатда яшаш жойидан рўй­хатдан ўтма­ган, 28 та ҳолатда ўз вақтида пас­­портини олмаган, 78 та ҳолатда паспортини йўқотган, 23 та ҳолатда паспорти­ни яроқсиз ҳолатга келтирган, 35 та ҳолатда ҳақиқий бўл­маган паспорт билан яшаётган, 1 та ҳолатда Россия Федерацияси фуқароси, 3 та ҳолатда эса уму­ман фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаётган­лиги аниқланди. Ҳуқуқ­бу­зарлар те­гишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди.

Жиноятчини жазолагандан кўра, уни олдини олган маъқул. Негаки, туманимизда яшаётган ҳар бир фуқаро манфаатини ҳимоя қилиш бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади. Ҳуқуқ­бузарлик ҳолатлари юзасидан жаримага тортилган фуқаронинг оилавий даромадига моддий зарар етиши маълум. Қолаверса, кек­са ёшли отахону онахонлар, кўп болали, кам таъ­минланган оилалар қай аҳволга тушади? Шу­нинг учун  ҳар бир учрашув ва профилактик тад­бирларда, маҳаллалардаги йиғилишлар­да фуқаролик паспортларини ўз вақтида алмаш­тириш, яроқсиз ҳолга келтирмаслик, эъти­бор­сизлик оқибатида йўқотмаслик, ундан ғаразли мақсадларда фойдаланмаслик ҳақида тушунти­риш ишларини олиб бораяпмиз. Бу кутилгани­дан ҳам яхши самара бериб, ҳуқуқ­бузарлар сони кескин камайишига эришил­моқда.

Лазиз КАРИМОВ,

Кармана тумани ИИБ паспорт бўлинмаси бошлиғи, майор.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6099