Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоятида фаолият юритувчи ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ижобий ҳал этишга, давлат органлари фаолиятида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлашга ва тадбиркорлар фаолиятида текшириш амалга оширилаётган жараёнда уларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вакил девонининг Навоий вилояти ходимлари томонидан ўрганилган мурожаатларнинг 25 % ерга оид ҳуқуқий муносабатларга, мурожаатларнинг 20 % молия ва солиқ масалаларига, 17 % эса банк ва кредит масалаларига тааллуқли эканлиги кўринди. Мурожаатларнинг ижобий ҳал қилиниши учун барча зарур амалий чоралар амалга оширилди.

Жумладан, Кармана туман ҳокимининг 2019 йил 23 октябрдаги Қ-1613-сонли қарорига асосан “Кармана Асқар” фермер хўжалигининг “Варқ” МФЙ ҳудудидаги 62, 76 ва 64 контурлардаги узоқ муддатли ижарага берилган ер майдони ҳамда “KARMANA ZAFAR BARAKA” фермер хўжалигининг “Варқ” МФЙ ҳудудидаги 66, 67, 75, 74, 73, 69 ва 70 контурлардаги узоқ муддатли ижарага берилган ер майдонини ўрнатилган тартибда туман заҳира фондига қайтариб олинмасдан олиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан “Karmana Zafar Baraka” ҳамда“Кармана Асқар” фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб, киритилган даъво аризалари натижасида фермер хўжаликларига тегишли бўлган 110,82 гектар ер майдонлари қайтариб берилди.

Тадбиркорлик фаолиятида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан давлат органларига қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилмоқда. 

Ҳурматли тадбиркорлар, фаолиятингизда мавжуд муаммо ва тўсиқларни тез ва ижобий ҳал қилиш, бузилган ҳуқуқ ва қонуний мафаатларингизни тиклаш – пировар мақсадимиздир.

Манзил: Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 41А-уй. ( вилоят “Ҳалқ қабулхонаси” биносининг 2 – қавати
Телефон: 71 202 08 90 , 79 224 45 89
Почта: Navoibo@umail.uz
вет сайт: http://biznesvakil.uz

Кўрилганлар сони: 3143