Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Тадбиркорлик сари

10.06.2017 12:55:52


Кармана туманидаги "Раҳмат Шариф орзуси" фермер хўжалигида"Мамлакатимизда кичик бизнес ва фермерликни ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари" мавзусида амалий семинар ўтказилди.

O'zLiDeP вилоят ҳудудий пар­тия ташкилоти ташаббуси би­лан ташкиллаштирилган тад­бирда депу­татлар, партия фа­ол­лари, тад­бир­корликка қизи­қув­чи коллеж битирувчилари ҳамда ОАВ ва­кил­лари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Пре­зидентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожла­ни­шини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қи­лишга ва ишбилармонлик му­ҳитини сифат жиҳатидан яхши­лашга доир қўшимча чора-тад­бирлар тўғрисида"ги Фар­мони тарғиботи юзасидан амал­га оширилган тадбирда мам­лака­тимизда қулай ишби­лармонлик, инвестициявий му­ҳи­тни янада яхшилаш бора­сида олиб бори­лаётган ишлар, кичик бизнесга қаратилган имтиёзлар хусусида сўз борди.

— Бугунги кунда ёшларни тад­биркорликка жалб этишда ҳаётий мисолларнинг аҳамияти катта, — дейди Кармана саноат касб-ҳунар коллежи битирувчи­си М. Қурбонова. — Қишлоқ тад­биркори бўлган фермерла­римиз билан ўтказилаётган жон­ли мулоқотларда ҳам уларнинг тажрибаларидан ўрганиб бора­яп­миз. Бундан ташқари, юрти­миз­да тадбиркорликка қаратил­ган имтиёзлар хусусидаги би­лимларимиз бойиб бормоқда. Бу каби тадбирлар албатта, на­воийлик ёш тадбиркорлар сафи кенгайишига хизмат қилади.

Б. ЮЛДАШЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6402