Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кичик бизнеснинг аҳоли фаровонлигидаги ўрнини яхши англаган конимехликлар юртимизда яратилган қулай имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан кенг кўламда шуғулланиб келишмоқда. Ҳозирда ҳудудда 170 дан ортиқ субъектлар давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, уларнинг фаолият турлари ҳам йилдан-йилга кенгайиб бораётир.

Туманда бугунги кунда чор­вачилик маҳ­­сулотлари би­лан бирга саноат, озиқ-овқат, қурилиш маҳсулот­лари иш­­лаб чиқариш ҳам йўл­га қўйилган.

"Конимех алгоритм" хусусий фир­маси аҳо­лига ком­пью­­тер хизмат­ла­ри кўрсатадиган са­ноқли корхо­на­лар­дан бири бўлиб, ушбу тадбиркорлик субъ­­екти фаолиятини ис­тиқ­болли, деб баҳо­лаш мум­кин. Тез кунда кор­­­­хона негизида яна бир йўналиш — по­ли­г­ра­­фия хизмати йўлга қў­­йила­­ди. Бу­нинг учун 50 миллион сўм­лик банк кре­­­­дити корхона раҳ­бари Шавкат ака Қо­ди­ровга асқотди.

— Корхонамиз 2008 йилда ташкил этилган, — дейди у киши биз би­лан суҳ­­­батда. —Ўтган ойда Японияда иш­лаб чи­қарилган полиграфия ускуна­сини кел­­тириб ўр­натдик. Ушбу ап­па­рат­нинг бошқа­ла­ридан фарқи унинг ранг ҳидини чи­қармаслигидир. Келгу­сида корхона­миз учун замонавий тарз­да маъмурий бино қуришни ҳам ре­жа­лаш­тир­ган­миз. Аҳоли эҳтиёжига кўра, кор­хо­на­миз негизида яна савдо бир­жаси ва ба­ҳо­лаш хизматини йўлга қўй­моқ­чимиз.

Туманда нон маҳсулотлари иш­лаб чи­қарувчи асосан ик­ки­та йирик цех фаолият юри­тади. "Конимех шир­мой нон" хусусий фирмаси шу­лар­­дан бири бўлиб, цехда бир кунда 500-600 дона қо­липли нон ишлаб чи­қари­ла­ди. "Аб­дурайим авлод" кор­хо­насида эса кунига 300-400 дона қо­липли нон тай­­ёр­ла­нади. Ҳар икка­ла цехда ҳам то­за­ликка алоҳида аҳа­мият қа­рати­либ, фаолият мижоз­лар та­ла­би асо­си­­да олиб борил­моқда.

Яқин кунларда "AQUARIUS WATER" ёр­лиғи остида яна бир маҳсулот бо­зорларга чи­­қа­рилади. МЧЖ шаклида­ги ушбу корхона туман мар­казидан 200 километр олис­да ер остидан на­сос ёрда­мида сув тортиб, қайта иш­лаб, қа­доқ­лаб чиқаради. Ҳо­­зирда Хи­той­­дан қа­доқ­лаш ус­кунаси кел­ти­риб ўр­на­тилган, бир­лам­чи иш­лаб чи­қа­риш иш­лари бош­­лаб юбо­­рилган.

— Ушбу тад­бир­корлик фао­лия­тим­ни бош­лашдан аввал турли ҳудуд­лар­­­­­­дан ер остидан сув олиб, унинг тар­­­кибини лабо­ра­тория усулида тек­ширтириб кўрдим, — дейди МЧЖ раҳ­­­­­бари Феруз Му­родов. — Кара­ка­тадан олинган на­му­на жуда ноёб, ин­сон организми учун фой­дали экан­­­лиги маълум бўл­ди. Шун­дан сўнг бу ерда эски, иш­ла­май тур­ган цехни со­тиб олдик. Қайта ре­конструкция қи­­либ, янги техно­ло­гия­лар келтир­дик. Ҳо­­зирда чет эллик му­тахассис­лар у ерда иш олиб бо­риш­моқда. Тез кун­­да ишларни бош­лаб юборамиз. Иш икки навбатда ташкил этилади. Йи­­­лига 2,1 мил­лиард сўмлик маҳсу­лот ишлаб чи­қарамиз. 

Кейинги йилларда қу­ри­лиш ишла­ри­нинг кенг кўламда олиб борилаёт­гани барча ерда бўл­га­ни­дек, туманда ҳам қу­ри­лиш маҳ­су­лотлари, ху­су­сан пи­шиқ ғишт­­га бўл­ган эҳ­тиёж­ни кел­тириб чи­қар­ди. Ту­манда ўтган йил­­­­дан буён фаолият юри­та­ётган "Қи­зилқум пой­­де­вори" кор­хонаси ана шу йў­налишда йирик ҳажмли иш­­ни амал­га оши­риб, бир қа­тор қу­ри­лиш корхона­ла­рини си­фат­ли ва ар­зон ғишт би­лан таъмин­лаб ке­ла­япти. Ушбу корхо­на­­да ўр­на­тилган ғишт қу­йиш ус­ку­наси соа­тига 8000 дона ғишт ишлаб чи­қариш қув­­ватига эга. Кор­хона фаолият бош­лаганидан бугун­га­ча 360 миллион сўмлик маҳсулот иш­­лаб чиқарди.

Умуман олганда, туманда та­лаб­дан келиб чиқиб тадбиркорлик­нинг янги-янги турларига қўл уриш­моқ­да. Айти­шимиз мумкинки, кўпгина ло­йи­ҳалар бунда истиқболли бўла­ётир. Иш­би­лармонлик муҳитининг ях­ши­ла­ниб бораётгани корхоналарда ишлаб чи­қарилаётган маҳсулотлар си­фати ошишига ҳам ўз ижобий таъ­сирини кўр­сатмоқда.

Ваҳоб РАЙИМОВ.

Кўрилганлар сони: 6079