вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
23.02.2015 16:29:34
Бугунги кунда қишлоқ жойларида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари ҳудуддаги аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашда муҳим омиллардан бири бўлаяпти.
Навбаҳор туманининг Шўртепа қишлоғида 3 йилдан буён иш олиб бораётган "Афросиёб гулшани" хусусий тикувчилик корхонасида айни пайтда 12 нафар ишчи меҳнат қилади. Улардан 8 нафари эса коллеж битирувчисидир. Бугунги кунда цехда катталар ва болалар кийимлари, коржомалар ҳамда замонавий пардалар тикилмоқда. Мазкур корхона 2013 йилда 32 миллион сўмлик имтиёзли банк кредити эвазига замонавий дастгоҳлар олиб келиб, фаолиятини бошлаган эди. Ҳозирда 30 турдаги маҳсулот асосан ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар ҳамда савдо нуқталарига буюртма асосида етказилиб берилаётир. Ўтган йили чеварлар жами 100 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришди.
— 2014 йилда "Энг яхши аёл тадбиркор" республика танловида ғолиб бўлган эдик, — дейди корхона раҳбари Гулшан Олтинова. — Бунинг эвазига ҳозирда 50 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш арафасидамиз. Жорий йилда биномизни корхона тасарруфига олиш ва уни таъмирлашни режалаштираяпмиз. Албатта, бу биз учун катта қулайликлар яратади.
Эндиликда корхона янги тикув машиналари олиб келишни ҳам режалаштирмоқда. Мазкур дастгоҳлар келтирилгач, яна 6 та янги иш ўрни яратилади.
Озод МУСТАФОЕВ.
Сирож АСЛОНОВ олган сурат.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а