Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Рес­публикаси Прези­ден­тининг 2015 йил 15 май­да­ги "Хусусий мулк, кичик биз­нес ва хусусий тад­биркор­лик­ни ишончли ҳимоя қи­лишни таъ­минлаш, уларни жа­дал ри­вожлантириш йўли­да­ги тўсиқ­ларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғри­сида"­ги ҳамда тад­бир­кор­лик субъ­ект­лари учун ишби­лар­­монлик муҳитини яна­да такомил­лаш­ти­риш, макси­мал даражада қу­лай инвес­ти­ция иқлимини яра­тиш, давлат ва хўжалик бош­қа­руви орган­лари фаолия­тининг очиқ-ой­динлигини ошириш, шу асосда тадбиркорлик фаолия­ти­ни юритиш шароитларини туб­­дан яхшилаш, янги иш ўрин­­ларини барпо этиш ва иқ­тисодиётнинг хусусий секто­ри­да аҳоли банд­лигини ошириш мақсадида 2014 йил 7 апрел­даги "Ўзбе­кис­­тон Республика­сида инвес­тиция иқлими ва иш­билар­мон­лик муҳитини яна­да такомил­лаш­тиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғ­ри­сида"ги  Фармонларига асо­сан, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, ки­чик бизнес субъ­ект­лари ҳам статистика ҳисобот­ларини йил­да бир маротаба тақ­дим этиш­лари, бунда ста­тис­тика органлари ҳар чоракда фао­лият­нинг тегишли йўна­лиш­­лари ва соҳалари бўйича тан­­­ланма асосдаги ўрга­ниш­ларни ўтказиб боришлари бел­гилаб қўйилди.

Мазкур меъёрий ҳужжатлар иж­росини таъминлаш бораси­да Томди туманида муайян ишлар амалга оширилмоқда. "Ишонч телефонлари"нинг уз­луксиз ишлаши таъминланган, те­лефон орқали келиб тушган муам­моларни тезкор ҳал этиш учун малакали мутахассислар жалб қилинган ва ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида назорат ўрна­тилган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъ­ектлари ва давлат статис­тика тизими ўр­тасида амал­даги қонун­чи­ликда белги­лан­­ган муносабатларни янада ку­чайтириш, бе­восита муло­қот­лар ташкил этиш орқали улар­да юзага кел­ган таклиф ва муам­моларни ўрганиш, тезкор ра­вишда бар­та­раф этиш ва келгусида олдини олиш мақ­са­дида туман ста­тис­тика бўлими томонидан ҳар ойда икки марта тадбиркорлик субъект­лари иштирокида "Очиқ эшик­лар куни" (ҳар ой­нинг биринчи ва охирги жума кун­лари) таш­кил қилинган.

Давлат статистика қўмитаси­нинг соҳага оид меъёрий-ҳу­қуқий ҳужжатлар бўйича 8 ой­да 51 марта бевосита жойларга чиқиб тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу тадбирларда барча тадбиркорлик субъект­лари раҳбарлари ва ҳисоботга масъул ходимларининг ишти­ро­ки таъминланди.

Вайис БАЯНАСОВ,

Томди туман статистика бўлими бошлиғи.

Кўрилганлар сони: 6218