Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ёшлигимдан интилиб яшашни, қийинчиликлардан чўчимас­лик­ни ўргандим. Шу сабаб юртимизда тадбиркорлик ҳаракати бош­ланганида ҳеч иккиланмай, ушбу соҳада ўзимни синаб кўришга аҳд қилдим.

Дастлаб ўзим туғилиб ўсган "Қалъаи Ази­­зон" маҳалласидаги ҳов­­­лимда брой­лер жўжа­лари­ни парваришлаб, иқти­содимни мус­таҳ­камладим. Маҳаллий бо­зорни, қўни-қўшни­лар­ни арзон тухум ва товуқ гўшти билан таъ­мин­лаб, олган даромадим ҳисобидан "Дамас" ав­­­томо­билини харид қилдим. ЯТТ "Қаҳҳоров Ой­бек Саидаҳма­дович" оилавий корхонасини таш­кил этиб, паррандачилик билан шуғул­ла­ниб ке­ла­миз. Бизга туман ҳокими "Малик­обод" МФЙ ҳу­дудидан тадбиркорлик мақса­ди­да фой­дала­ниш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиб берди. Айни пайт­да 2000 бош товуқ, 2000 бош жўжа, 700 бош бе­дана боқиб, ях­ши­гина фойда кў­ра­япмиз. Маҳ­сулотни ички бозорга йўналти­раяп­миз. Кор­хонамиздаги 1000 бош товуқдан ку­нига 700 дона тухум олинмоқда.

Парҳез таом ҳисобланган бедана гўшти ва ту­­хуми ҳам етиш­ти­­раётганимиз эса иқтисодий им­кониятларимизни кен­гай­тир­моқда.

Ойбек ҚАҲҲОРОВ,

тадбиркор.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5943