Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мен, оддий бир қишлоқ фарзандиман. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг буюк жасорати, раҳнамолигида эришилган Мустақиллик барча юртдошларим қатори менга ҳам кенг имкониятлар берди. Шу имкониятлар ва имтиёзлардан фойдаланиб тадбиркор бўлдим. Бугунги кунда мен раҳбарлик қилаётган "Зарафшон-Гранд-инвест" масъулияти чекланган жамияти тадбиркорлик фаолиятининг бир неча тури билан шуғулланади.

Жамиятимиз таркибидаги корхона­лар, цехлар асосан қурилиш материал­лари ишлаб чиқаради. Шу билан бирга халқи­миз учун қўп қаватли уйлар, равон бетон йўл­лар қуриб бераяпмиз. Албатта, халқи­мизнинг турмуш фаровонлигини яхши­лашда ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз.

Асосийси, ҳукуматимиз томонидан қара­тилаётган эътибор туфайли ишлаб чиқараётган айрим қурилишбоп маҳсу­лот­ларимизни экспорт ҳам қилаяпмиз. Бугунги кунда халқимизга меҳмонхона хизмати, транспорт хизмати кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган. 400 нафардан ортиқ ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган жа­моамиз аҳил ва тотувликда юртимиз равнақи йўлида меҳнат қилмоқда.

Биз бугунги ишларимиз билан чекла­ниб қолмаймиз. Келгусида ишлаб чиқа­ришни, айниқса, қишлоқ жойларида яна­да ривожлантиришни мақсад қилиб қўйганмиз. Келгуси йил охиригача ўзим туғилиб ўсган Қизилтепа туманида­ги Тошработ қўрғонида трикотаж мато­лар ишлаб чиқарадиган фабрикани ишга туширишни режалаштиргандик. Ҳозир лойиҳалаш ишлари бошланган. Корхо­нага Япония ва Корея технология­ла­рининг энг замонавий ускуналари ўрнатилади. Юз фоиз тайёр маҳсулоти­миз маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқарилади. Ана шу эзгу ишларимизни амалга оширсак, 400 нафарга яқин ёш доимий иш билан таъминланади. Энг муҳими, яратилади­ган янги иш ўринларининг асосий қис­мини касб-ҳунар коллеж­ла­ри битирув­чи­лари эгаллашади. Йилига  4-4,5 мил­лион АҚШ доллари миқдори­даги тайёр, сифатли, жаҳон бозо­ри та­лабларига жавоб берадиган маҳсулоти­миз четга экспорт қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президен­ти­нинг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбир­корлик фаолиятининг жадал ривожлани­шини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишби­лармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбир­лар тўғрисида"ги Фармони тадбиркор­лар учун кенг имкониятлар яратиб, қў­шимча имтиёзлар бериб қолмасдан, зиммамизга янада масъулият юклаб, ҳар бир ҳаракатимизнинг қонун доира­си­да бўлиши учун жавобгарликни ҳам ошира­ди. Айниқса, тадбиркорлик фао­лияти манфаатлари давлат ҳимоясида эканли­ги, биз­ни яна­да интилиб, изла­ниб, яратув­чанлик руҳи билан меҳнат қилишга даъват этади.

 Улуғбек ФАЙЗИЕВ,

"Зарафшон-Гранд-инвест" масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

Кўрилганлар сони: 5933