Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Тадбиркорга қанот

28.06.2017 16:56:35


Юртимизда кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий база яратилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 19 июндаги "Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони шулар жумласидандир.

Айни кунда вилоятимизда 7222 тадан ортиқ кичик бизнес субъ­екти фао­лият юритмоқда. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 37,6 фои­зи улар томонидан ишлаб чиқа­рилаяпти. Мазкур Фармон соҳа вакиллари ва давлат органлари ўртасида самарали ҳамкор­лик­ни йўлга қўйиш, тадбиркорлик субъектла­рига, аввало, шаҳар ва туманлар­да сифатли давлат хизматлари тақдим этилишини таъминлаш давлат органлари ва тадбиркор­лик тузилмаларининг ўзаро ҳам­корлигини қўллаб-қувватлаш­нинг янги самарали тизимини яра­тиш учун хизмат қилади. Унинг ижроси Савдо-саноат па­латаси томонидан таъминланади.

Палата олдига қўйилган вази­фаларни тўлиқ ва самарали амал­га ошириш мақсадида, Фар­мон ижроси доирасида Ўзбекис­тон Республикаси Президенти­нинг "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолия­тини ташкил этишга доир қў­шим­ча чора-тадбирлар тўғриси­да"ги қарори қабул қилинди. Унда палатанинг ташкилий-бош­қарув тузилмасини тубдан тако­миллаштириш, хусусан, Тадбир­кор­ликка кўмаклашиш марказла­ри­нинг ташкил этилиши кўзда тутилган. Марказлар тадбиркор­лар­га "Ягона дарча" тамойили асосида давлат хизмати кўрса­тиш субъектлари билан узвий алоқаларни ташкиллаштиради. Бир сўз билан айтганда, улар ишбилармонларимизнинг қано­тига айланади.

Қабул қилинган чора-тадбир­ларнинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизда хусусий мулк ва тадбиркорликнинг янада ри­вожланиши, чет эл инвестиция­ларининг кенг жалб қилиниши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар­нинг ташқи бозорларга чиқиши­га хизмат қилади.

Умиджон МАРДОНОВ,

Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6383