Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда юртимизда кичик бизнес учун яратилган кенг имкониятлар тадбиркорларни янада жадалроқ ишлашга ундаб, улар ўз корхоналари фаолиятини янада кенгайтириш, хорижий технологияларни келтириб ўрнатиш, янги иш ўринлари яратиш борасида салмоқли ишларни амалга ошириб келишмоқда.

Хатирчи туманида 2004 йилдан буён фаолият юритиб келаётган "Хатирчи пилла хазинаси" корхона­си мисолида айтадиган бўлсак, айни пайтда 34 на­фар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхона йилига ўртача 80 тонна пилла­ни қайта иш­лаш қувватига эга. Ипак тола ишлаб чиқариладиган мазкур субъектда ўтган йилнинг ўзида 1,7 мил­лиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айни пайтда Хитой дав­латининг "Hangzhou Hualong Weaving Machine Co.LTD" корхонасида ишлаб чиқа­рил­ган ип йигирув дастгоҳи асо­сида ярим тайёр маҳсулот ишлаб чи­қа­­раётган мазкур корхона маҳсулот­ла­ри Туркия, Эрон, Ҳиндистон, По­кис­тон каби давлатларга экспорт қилин­моқда. Корхонанинг ипак иплари бу­гунги кунда "ИСО 9001:2008" халқа­ро мувофиқлик сертификатига ҳам эга.

— Ўтган йили Жанубий Корея дав­латига бориб, замонавий тўқув даст­гоҳларини кўриб келдик, — дейди биз билан суҳбатда корхона раҳбари У. Маманов. — Ипак мато, яъни тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун жорий йилда асосан ўз маблағимиз эвазига мазкур техноло­гияни келтириш ҳаракатидамиз. Ушбу янги технология келтирилиб ўр­натилса, корхонанинг экспорт қув­вати йилига 500-600 минг АҚШ дол­ларига етади. Бундан таш­қари, қўшимча 18 та иш ўрни яратилади.

Яна шуни таъкидлаш керакки, яқинда корхона 90 гектарлик майдонда тутзор барпо этди. Бу кор­­хонада қайта ишланадиган хомашёни шу ернинг ўзида етиштириш имкониятлари кен­гай­ганидан дарак беради. Албатта, корхона раҳ­ба­ри­нинг ташаббуслари асосида олиб борилаёт­ган мазкур чора-тадбирлар туманда барқарор экспортчи корхоналар сони ошишига ҳам хиз­мат қилади.

Кармана туманининг "Варқ" маҳалласи ҳуду­ди­да Англия куркасидан тортиб, Африка лаққа балиғигача парваришлаётган "Рамазон-Бар­ҳаёт" оилавий корхонаси хусусида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Бугунги кунда 14 нафар ишчи-ходим фаолият юритаётган корхонада ҳар йили 50 тоннагача товуқ, 10 тонна курка гўшти ва яна 10 тоннага яқин балиқ маҳсулотлари етиш­тирилмоқда. 

2013 йилда гўшт йўналишида 1000 бош пар­ранда боқишдан иш бошлаган корхонанинг бу борадаги тажрибаси йилига 50 минг бошга ет­казилган бўлса, шунингдек, ўтган фаолияти да­во­мида янги тармоқларни йўлга қўйиб, асала­ри­чиликда ҳам салмоқли ишларни олиб бор­моқда.  

— Англиядан "ВК-6" зотли куркаларни кел­тириб парваришлашни ўтган йилдан бошла­ганмиз, — дейди биз билан суҳбатда корхона раҳ­­бари Самат Аҳмедов. — 240 миллион сўмлик банк кредити эвазига 3 минг бош курка жўжалари келтиргандик. Мазкур турдаги зотли кур­калар маҳаллий куркалардан анча фарқ қилади. 6 ой давомида махсус емиш билан боқилса, 15-20 килограммгача гўшт бериши мум­­кин. Ҳозирда дастлабки маҳсулотлари­миз­ни ички бозорга чиқараяпмиз. Жорий йилда 5 минг бош жўжа келтириш ниятидамиз.

Африка лаққа балиғининг ўзгача таъми, тез ети­лиши, юртимиз иқлим шароитида уни пар­варишлаш имконияти мавжудлиги боис, бу­гунги кунда кўпчилик балиқ хўжаликларида маз­кур турдаги балиқни учратиш мумин. "Рамазон-Барҳаёт" оилавий корхонасидаги мавжуд ҳо­вуз­ларда етиштирилаётган маҳаллий зотли балиқ­лар билан бирга мазкур турдаги лаққа балиқ­ларни парваришлашга ҳам катта аҳамият қара­тил­моқда. Ўтган йилнинг ўзида 6-7 тонна балиқ маҳ­сулоти сотилган бўлса, ҳозирда 10 тонна маҳ­сулот тайёр турибди.

— Навбаҳор туманининг Ижанд қишлоғи ҳу­дудида, Зарафшон дарёси бўйида 5 гектар май­донда табиий 1 та ҳамда ундан ташқари, ўзи­мизнинг туманда ҳам катта-кичик 2 та сунъий ҳо­­­вузимиз бор, — дейди корхона иш юри­тув­чиси Элмурод Аҳмедов. — Уларда балиқларнинг 5-6 тури етиштирилади. Сунъий ҳовузларда асосан Африка лаққа балиқларини боқамиз. Бу турдаги балиқлар иссиқсевар, улар етиштири­лаёт­ган сувнинг ҳарорати 18 даражадан 25 да­ражагача иссиқ бўлиши зарур, емиши ҳам асо­сан майда балиқлар саналади. 6 ой давомида 2-3 килограммгача гўшт қилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, юртимизда тадбиркорликка қаратилаётган эътибор аҳолини иш билан таъминлаш масаласида муҳим омил бўлаётгани билан бирга, бу орқали мамла­ка­тимиз бозорларини арзон ва сифатли маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш имкониятлари кенгаймоқда. "Хатирчи пилла хазинаси", "Рама­зон-Барҳаёт" каби тадбиркорлик субъектлари­нинг мазкур йўналишда олиб бораётган фао­лияти шу жиҳатдан олиб қараганда ҳам катта аҳа­миятга эга.

Озод МУСТАФОЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2638