Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда ишбилармонлик муҳитининг яхшиланиши тадбиркорликка ҳавасманд фуқароларимиз қалбида кичик бизнес билан шуғулланиш иштиёқини пайдо қилмоқда. Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имтиёзлар, тижорат банкларининг кўмаги кўплаб фуқароларимизнинг бу борадаги орзу-истакларини рўёбга чиқариб, янги-янги кичик корхоналар фаолияти йўлга қўйилишида асос бўлаяпти.

2016 йилнинг 1 январидан юр­­тимиздаги барча шаҳар-ту­ман ҳокимликлари ҳузурида "Ягона дарча" марказлари таш­­­кил этилган эди. Жумладан, вилоятимизда ҳам бу каби мар­­казлар фаолияти самара­ли йўлга қўйилди. Уларнинг ўт­ган давридаги фаолиятини кузатар эканмиз, фуқароларни тадбир­корликка кенг жалб этишда бу му­ҳим ўрин тутаёт­ганлиги ўз ис­ботини топ­моқда. 

Учқудуқ тумани мисолида ай­тадиган бўлсак, "Ягона дар­ча" маркази орқали 2016 йил­да жами 336 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўт­ган. Бу эса 2015 йилда таш­кил топган субъектлар сонига нис­батан кўп.

— Давлат хизматлари кўр­са­тиш бўйича бир йил давомида марказимизга 317 та мурожаат келиб тушди, — дейди биз би­лан суҳбатда ташкилот раҳ­бари У. Худойқулов. — Ушбу му­рожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, тадбиркорларга те­гиш­ли ҳужжатлар тақдим этил­ди. Умуман олганда, тумани­миз­­да тадбиркорлик субъект­лари сонининг ортиши, савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари билан бирга иш­­лаб чиқариш йўналиш­лари­да ҳам янги кичик корхоналар фаолияти йўлга қўйилишига им­­коният яратмоқда.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ҳу­зуридаги "Ягона дарча" мар­кази орқали эса ўтган йил да­во­мида 650 тадан ортиқ тад­бир­­корлик субъекти давлат рўй­хатидан ўтказилди. Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича тадбиркорлардан 1246 та му­рожаат қабул қилиниб, улар ҳам ўз вақтида ҳал этиб бе­рилди.

— Бизга асосан муҳандислик-коммуникация — иссиқ-совуқ сув, узлуксиз электр энергия, те­лефон алоқа тармоқларига уланиш борасида мурожаатлар келиб тушмоқда, — дейди уш­бу мар­каз раҳбари Б. Фай­зул­лаев. — Тадбиркорларнинг бу бо­радаги хоҳиш-истаклари ижобий ечим топаётгани улар­нинг фаолияти самарадорлиги ошишида муҳим аҳамият касб этаяпти.  

Бир сўз билан айтганда, бу­гунги давр жадал тараққиётга эришишда давлат томонидан тадбиркорликни ҳар томон­ла­ма қўллаб-қувватлашни тақозо  қилмоқда. Фуқароларимизнинг ишбилармонлиги эса юрти­миз­­­да бу борадаги кенг шарт-шароитлар билан уйғунлик касб этиб, мамлакатимизда фа­ровонликни таъминлашда му­ҳим омил бўлаётир. 

Озод МУСТАФОЕВ.

Кўрилганлар сони: 6387