Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

  Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида "Ёшлар — келажак бунёдкори" шиори остида ҳунармандчилик намуналари ва ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Кичик бизнесда навқирон авлод вакиллари фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда вилоятимизнинг олтмиш нафарга яқин ёш ишбилармонлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

  Миллий ҳунармандчилик, ҳай­­­калтарошлик, кулолчилик, каштачилик, дўппидўзлик наму­наларидан иборат ижодий асар­­лар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Жум­ла­дан, Кармана тумани вакил­лари­нинг қўлда тикилган дўп­пилари ҳамда нуроталик каш­тачиларнинг нафис, ранг-ба­ранг нақшлар туширилган кўй­лак ва катта сўзаналарига қа­раб, ҳа­ва­сингиз ортади.

  Ёш тадбиркор Шарифжон Мар­донов миллий қўғирчоқлар ясашни онаси Латофат Ҳуса­но­вадан ўрганган. Яқинда улар­га Ўзбекистон ёшлар ит­тифоқи шаҳар кенгаши томо­ни­дан НДПИ ҳузуридаги ком­пью­тер ва ахборот техноло­гия­лари ака­де­мик лицейидан хона ажратилди. Бу ерда беш киши иш билан таъминланиб, улар оддий ма­тодан эртак қаҳ­ра­монлари, миллий образлар ифо­даланган қўғирчоқларни тайёрлашмоқ­да. Жорий йилда Ш. Мардонов "Микро­кре­дит­банк" ви­лоят филиалидан 12 миллион сўм кредит олиб, уч­та тикув ма­ши­на­си харид қилди.

  — Бир ойда 250 тагача қў­ғирчоқ ясаймиз, — дейди Ш. Мардонов. — Уларни, асо­сан, мактабгача таълим муас­са­салари харид қили­ша­ди. МТМлар буюртмасига кўра истаган қаҳрамон­ларни тайёр­лаб ҳам берамиз. Биз ясаган ўйинчоқлар болажон­лари­мизда эзгу фазилатлар шаклла­ни­шида ёрдам берса, хурсанд­миз. Келажакда ўзбе­кона қад­риятларимиздан сўз­лай­диган миллий қўғирчоқ­лар­нинг дунё бўйлаб сотилишини орзу қиламан. 

  Кўргазмада ишлаб чиқариш цехлари фаолияти ҳам қат­наш­­­чиларда катта таассурот қол­дирди. Хусусан, Умаржон Жумаев раҳбарлигидаги кор­хонада бир ойда етти тур­даги икки юз элликдан ортиқ эр­как­лар пойабзаллари ишлаб чи­қарилмоқда.

  — Ўтган йил банкдан 20 мил­лион сўм кредит олдик, — дей­ди у. — Ушбу  маблағ эвазига Анди­жондан махсус ускуна ҳамда хом­ашё келтирдик. Маҳ­сулот­лари­миз маҳаллий бозорда харидоргир. Бугунги кунда ёз мавсумига мослаб, Хитой ан­дозаси асосида тур­лича ди­зайн­даги пойаб­зал­лар ишлаб чиқаряпмиз. Улар нархи ва қу­лайлиги билан ха­­ридор­ларга манзур бўл­моқ­да. Кел­гусида аёллар оёқ ки­йимлари тайёр­лашни ҳам йўл­га қўй­­­моқ­чимиз.  

  Яна бир тадбиркор — қизил­тепалик 19 ёшли Хушноза Маъ­мурова ўтган ойда "Микро­кре­дитбанк" АТБ туман бўлимидан 12 миллион сўм имтиёзли кре­дит олиб, тикув цехи ташкил қилди. Бу ерда уч нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Цехда буюртма асосида эр­как­лар ва аёллар кўйлаклари тикилмоқда.

  — Ёшларга берилаётган эъ­тибордан мамнунман, — дей­ди ёш тадбиркор. — Тикишдан ташқари, бўш вақтимда мунчоқ ва тош­лардан аксессуарлар ясайман. Ҳали режаларим кўп. Тикув цехини кен­гайтириб, турли кўри­ниш­даги кийимлар тикиб, қўшни ви­лоят бозор­ларига ҳам олиб чи­қишни ният қилганман.

   Кўргазма сўнгида тадбир­кор­ликка қизиқиши баланд ўқув­чилар учун маҳорат маш­ғулотлари ташкил этилди. Тад­бир ёш авлоднинг улкан мақ­сад ва режаларини ўзида му­жас­сам этгани билан аҳа­мият­ли бўлди.

Кўрилганлар сони: 5473