Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ


Навоий шаҳрида ўтказилган тадбирда тадбиркор бўлиш истагидаги хотин-қизларга шу савол доирасида тушунчалар берилди.

Мулоқотда камбағалликнинг олдини олиш мақсадида ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, улар ўртасида энг яхши бизнес-лойиҳалар танловини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Бош вазир қабулхонасининг Навоий вилоятидаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши раиси Сардор Ғаффоров хотин-қизларнинг бизнес борасидаги кўникмаларини ошириш борасида ўз тажрибаларини ўртоқлашди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан таклиф, мулоҳазалар билан бир қаторда, 50 га яқин мурожаат ҳам ўртага ташланди. Уларнинг 24 таси жойида ҳал этилди. 12 тасига қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиган 13 таси ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди.

Кўрилганлар сони: 407