Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчи қизларининг 45 нафарига "Савдогарбанк"нинг вилоят филиали томонидан замонавий тикув дастгоҳлари топширилди.

Мамлакатимизда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари банд­лигини таъминлаш, улар­ни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга алоҳида эъти­бор қаратилмоқда. Бунда, ай­ниқ­са, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 март­даги "Ўрта махсус, касб-ҳу­нар таълими муассаса­лари фа­олиятини янада тако­мил­лаш­тириш чора-тадбирла­ри тўғри­сида"ги қарори бу бо­ра­да муҳим дастуриламал бўлаётир.

Навоий вилоятида ҳам бити­рувчи ёшлар бандлигини таъ­минлаш борасида тизимли иш­лар амалга оширилаётир. Ўтган йили 12 минг 953 нафар ёш мутахассис касб-ҳунар кол­леж­ла­рини битирди. Улар ора­сидан тадбиркорлик иста­ги­да бўлган ўғил-қизларнинг 1362 нафарига тижорат банк­лари томонидан қарийб 15 мил­лиард сўм миқдорида им­тиёзли кре­дит маблағлари ажратилди.

— Тадбиркорлик фаолияти­ни йўлга қўйиш истагини бил­дирган ёшларга тижорат банк­лари томонидан имтиёзли кре­дитлар ажратилаётгани янги иш ўринлари яратилишида муҳим омил бўлмоқда, — дей­ди Навоий вилояти ўрта мах­сус, касб-ҳунар таълими бош­қар­маси бўлим бошлиғи Олим­жон Бобомуродов. — Ёш тадбиркорлар турли йўналиш­лар­да ўз бизнесини йўлга қў­йиб, нафақат оиласи фаровон­лигига ҳисса қўшмоқда, балки тенгдошларини иш билан таъминлаяпти.

Битирувчиларни тадбиркор­лик­ка кенг жалб этиш, уларда ишбилармонлик қобилиятини шакллантириш, ёшларнинг ис­тиқболли лойиҳаларини қўл­лаб-қувватлаш мақсадида таъ­лим муассасаларида ташкил этилган махсус ўқув курслари фаолияти янада самарали бўл­моқда. Хусусан, Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи­да 972 нафар ўқувчи таҳсил олади. Жорий ўқув йилида таъ­лим масканини 307 нафар ўғил-қиз битиради. Мазкур кол­леж­нинг яна 7 нафар битирув­чи­сига ҳам чорвачилик ва пар­рандачилик йўналишлари бў­йича имтиёзли кредитлар аж­ратилди.

Шунингдек, банк томонидан шу кунгача 86 нафар коллеж битирувчисига 382 миллион сўм имтиёзли кредитлар бе­рилди.

Ўз мухбиримиз.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6014