Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун зарур хомашё заҳиралари бўйича Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ мамлакатлари орасида етакчи ўринда туради. Бунёдкорлик ўзбек халқига қадим-қадимдан мерос. Бобокалонимиз Амир Темурнинг "Куч-қудратимизга шубҳа қилганлар, биз қурган иморатларга боқсинлар" деган пурмаъно сўзлари замирида ҳам ана шу ҳақиқат ўз аксини топган.

Истиқлол йилларида бу бора­даги анъаналар қайта тиклан­ди. Юртимизда бунёдкорлик ишла­ри кўлами кенгайиши билан қу­рилиш материаллари­га бўл­ган талаб ва эҳтиёж то­бора ор­тиб бораётир. Пиро­вардида маҳаллий ишбилар­монларимиз томонидан импорт ўрнини бо­сув­чи ҳамда экс­порт­боп маҳсу­лотларнинг янги-янги турлари­ни тайёрлаш ўзлаштирилмоқда.

"Навоий-Евро-рубероид" МЧЖ ана шундай корхона­лар­дан. Вилоятдаги бунёдкорлик иш­ла­рида фаол қатнашаётган уш­бу корхонада кейинги йил­лар­да қурилиш материаллари иш­лаб чиқариш юзасидан ис­тиқ­болли лойиҳалар амалга оши­рилмоқда. Жумладан, оҳак  иш­лаб чиқариш йўлга қўйилди. Жо­рий йилда, ички бозордан таш­қари Қозоғистон Республи­ка­сига ҳам 30 минг АҚШ дол­лари­лик маҳсулот экспорт қи­линди.

— Замонавий меъморчилик андозалари асосида тиклана­ётган иморатлар кўркам ва муҳ­ташам бўлиши керак, — дей­ди жамият раҳбари Иброҳим Файзиев. — Бу эса нафақат қурувчилар маҳоратига, балки қурилиш маҳсулотларининг сифатига ҳам боғлиқ. Иш бош­ла­ганимизга 10 йил бўлди. Банк­дан олинган кредит эва­зига чет элдан илғор техноло­гияларни харид қилдик. Мута­хассисларимиз қисқа муддатда уни бошқаришни пухта ўзлаш­ти­ришди. Ҳозир жамоа­миз­да 17 нафар ишчи меҳнат қилмоқ­да. Президентимиз биз, тад­биркорларни доимо қўл­лаб-қув­ватлаб, меҳнатимизни юксак қадрлаб келаётганидан беҳад мамнунмиз. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб­ли­ка­сини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бў­йича Ҳаракатлар стратегия­сини татбиқ этиш экспорт фао­лиятимизни рағ­батлантириш ва кенгайтириш бўйича сези­ларли ишлар амал­га оширил­моқда. Тадбир­корликни қўл­лаб-қувватлашга оид қабул қилинган фармон ва қарорлар кичик бизнес ва ху­сусий тад­биркорлик субъект­лари ўз фао­лиятини янада кен­гайти­риши ва ишлаб чиқа­ришни са­марали ташкил эти­ши йў­лида кенг имкониятлар­ни очиб бермоқда.

— 6 йилдан буён шу корхонада ишлайман, — дея суҳбатни давом эттирди оператор Зо­ҳид Ҳайитов. — Оҳак маҳсуло­тига талаб кун сайин ортиб бор­моқда. Бу эса бизни янада шиддат билан ишлашга унда­моқда. Қилган ишимизга қа­раб, маош тўланади: 500 минг сўмдан 700 минг сўмгача тўғри келади. Бундан ташқари, овқат­ланишимиз ҳам бепул.

Дарҳақиқат, интилиш ва из­ла­ниш — муваффақиятлар оми­ли. Шундан келиб чиқиб, тад­биркор айни пайтда корхо­на фаолиятини янада кенгай­ти­риш, янги қувватларни ишга тушириш ҳаракатида. МНЖ-5-1 маркали тўғри мис қувурча­ла­ри­ни ишлаб чиқариш режа­лаштирилган. Бунинг учун "Ўзса­ноатқурилишбанк" АТБ Навоий минтақавий филиа­лидан 250 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, хо­риж­дан замонавий дастгоҳ ха­рид қилинди. У ишга тушиши билан яна 12 киши доимий иш ўрнига эга бўлади. Мазкур цех­ни мамлакатимиз мустақилли­ги­нинг 26 йиллиги арафасида ишга тушириш кўзда тутилган.

Хуршида НАРЗИЕВА.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6034