Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар инспекторлари томонидан жорий йилнинг январь ойида шаҳар ҳудудида ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича экологик рейд тадбири ўтказилди. Рейд давомида Зарафшон шаҳар Мурунтау қўрғони Томди тумани ўрмон хўжалигининг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудидан мазкур манзилда истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Рахметов томонидан ноқонуний равишда 5 куб хўл саксовулларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказиб, юк машинасида олиб чиқиб кетаётган вақтида ушланди.

Ушбу ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири), Вазирлар Маҳкамасининг “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида” қарори талаблари бузилиб, ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 - модда 1-қисми билан 1 млн 115 минг сўм жаримага тортилди. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 7 млн 805 минг сўмни ташкил этди.

 

 

Кўрилганлар сони: 3537