Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Зарафшон шаҳар инспекцияси инспекторлари томонидан жорий йилнинг       ноябр ойида Зарафшон шаҳар ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

Зарафшон шаҳри “Мурунтау” кўрғонида яшовчи фуқаро юк машинасида Томди тумани “Утемур” кўрғонидан саксовул ўсимлигини ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказиб саксовул буталарини олиб кетаётганлиги аниқланди.

Бу ҳаракати учун фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 290-сонли қарорининг талабларини  бузилганликлари учун МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жавобгар деб топилиб, 2230000 сўм жарима жазоси қўлланилди ва 3746400 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ундирилди.

 

Кўрилганлар сони: 1349