Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда болалар спортини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар бугун ўз мевасини бера бошлади. Буни спортчиларимизнинг жаҳон миқёсидаги кўплаб йирик ва нуфузли мусобақаларда, жумладан, Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ва Паралимпия ўйинларида қўлга киритган ютуқлари ҳам тасдиқлаб турибди. Улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам борлиги янада қувонарлидир.

Мустақиллик йилларида вилоя­ти­мизда кўплаб спорт мажмуала­ри қуриб битказилди. Жорий йил­да фойдаланишга топширил­ган Қи­зил­тепа шаҳридаги сузиш ҳав­за­си ҳам чорак асрлик тўйга муно­сиб совға бўлди.

Вилоят маданият ва спорт иш­лари бошқармасига қарашли спортнинг сув турларига ихтисос­лаштирилган болалар ва ўсмир­лар спорт мактаби  2012 йил март ойида Болалар спортини ривож­лантириш жамғармаси маблағла­ри ҳисобидан қурилди. Мазкур мактаб 120 ўрин­ли бўлиб, 25х11 ҳажмдаги ёпиқ сузиш ҳавзасига эга. Бу ерда сув­ни фильтрлаш ва иситиш ҳамда ҳаво алмаштириш тизими мав­жуд. Ечиниш ва юви­ниш хоналари­да яхши шароитлар яратилган.

— Мажмуамиз фойдаланишга топширилган пайтда "Сув спор­тига ихтисослаштирилган" БЎСМ си­фатида Навоий шаҳар халқ таъли­ми муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли эди, — дейди мактаб директори Асқар Умаров. — Вазирлар Маҳкамаси­нинг 2015 йил 11 декабрдаги 356-сонли қарорига асосан вилоят маданият ва спорт ишлари бош­қар­маси таркибига ўтказилиб, спортнинг сув турларига ихтисос­лаштирилган БЎСМ номи берил­ди.

Бу ерда сузиш ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш, шунинг­дек, синхрон сузиш гуруҳлари ташкил этилган. Гуруҳларда 481 нафар йигит-қиз ва катта ёшлилар шуғулланади.

ССТИ БЎСМда соғломлаштириш гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда. Ҳафтанинг жуфт кунларида аёл­лар, тоқ кунларида эркаклар гуру­ҳида машғулотлар олиб борилади. Ҳар шанба куни эса аёллар учун бепул шуғулланиш куни, деб бел­гилан­ган. Бундан ташқари, мак­табда спортнинг сув турларидан сув полоси ва трамплиндан сакраш бўлимлари очилди.

"Соғлом она ва бола йили" ҳам­да Ўзбекистон Республикаси дав­лат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб, "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Вата­ним, жоним сенга фидо, Ўзбекис­тоним!" шиори остида 2001-2008 йилларда туғилган йигит ва қизлар ўртасида "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ви­лоят минтақавий филиали билан ҳамкорликда сузиш бўйича ССТИ БЎСМ очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа юқори са­вия­да ташкил этилди ва у ёшлар ўртасида ўзаро дўстлик, ҳамжи­ҳатлик ришталарини боғлади.

Сузиш, синхрон сузиш, байдар­ка ва каноэда эшкак эшиш бўйича шаҳардаги "Ёшлик" кўлида машғу­лот олиб борилади. Мураббий­ларнинг кўпчилиги олий маълу­мот­ли, сузиш бўйича касб тоифа­сига эга. Санжар Тангатаров, Гулзира Исоқова, Малоҳат Намо­зова, Камолиддин Амандуллаев, Ҳайит Рўзиев, Тоҳир Мусоқулов, Эркин Норов, Айсулу Львова, Содиқжон Ашуров, Сардор Ҳам­роев, Сайиҳа Маматова каби мураббийлар ёшларга сузиш санъ­ати сирларини ўргатишмоқ­да. Шуғулланувчилардан Навоий шаҳридаги 4-, 13-, 7-, 2- ва 17-мактабларнинг ўқувчилари Хонзо­да Атемова, Динара Шарипова, Элшод Элмуродов, Шаҳбоз Ния­туллаев, Мурод Суюнбоев, Шоҳруҳ­мирзо Муҳиддинов Ўзбекистон қишки ва ёзги очиқ чемпионат­лари ва очиқ кубоги мусобақала­рида спортнинг сузиш тури бўйи­ча қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Бир сўз билан айтганда, муста­қил­лик шарофати билан халқи­мизга туҳфа этилган болалар спор­ти иншоотларида бахтиёр ав­­лодларимиз камол топмоқда.

Жамолиддин АҲТАМОВ.

Кўрилганлар сони: 6638