Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан мустақиллигимизнинг илк кунидан бошлаб, соғлом фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратилди. Бу саъй-ҳаракатлар болажон халқимизни янада руҳлантирди, куч-ғайрат бахш этди, ишончини мустаҳкамлади. Шу боис, мамлакатимизда болалар спортини ривожлан­тириш, уни оммавий умумхалқ ҳаракатига айлантиришга катта эътибор қаратилди.

Бугун биз спортни сиҳат-саломатлик, соғлом турмуш тарзи, жисмоний ва маънавий барка­моллик манбаи, деб биламиз.

Спорт турлари орасида сув спорти кейинги йиллар­да жадал ривожланди. Мисол учун, мустақилли­ги­миз­нинг дастлабки йилларида Тошкент шаҳри, ви­лоят марказларида бармоқ билан санарли сув спорти иншоотлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳолати мақтанар­ли даражада эмасди.

Айни вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоизини ёки 10 миллионини 30 ёшгача бўлган ёшларимиз таш­кил этади. Улар ҳақли равишда Ватанимизнинг кела­жаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қо­дир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этув­чи кучи­га айланиб бормоқда. Бу соҳада олиб бораёт­ган кенг миқёсли ишларимизни, хусусан, болалар спор­ти бў­йича қабул қилинган дастурларимизни яку­нига етказиш зиммамиздаги асосий вазифалардан бири­дир. Жамия­тимизда соғлом турмуш тарзини қа­рор топ­тириш ҳамда фарзандларимизни ҳар томон­лама бар­камол қилиб вояга етказиш давлатимиз сиё­сатининг устувор вазифаларидан бири қилиб белгил­анган. Маъ­лумки, мана шундай олийжаноб мақсадлар­ни ҳаётга татбиқ этилишида жисмоний тарбия ва спорт­нинг тутган ўрни беқиёсдир.

Бугунги кунда мамла­кати­миз­­нинг ҳар бир ҳудудида за­монавий сузиш ҳавзалари бар­по этилмоқдаки, бу ҳам ўз нав­ба­тида ёшларимиз қалбида спорт­­га, хусусан, сув спорти тур­­ларига бўлган меҳрни шакл­­­­­лантиришда муҳим омил бўлмоқда. Мисолларга му­ро­жаат қиладиган бўлсак, юрти­миз­да олимпиада ўйинларига ихтисослаштирилган спорт ин­шоот­лари қурилишига охирги беш йилнинг ўзида 1 триллион 230 миллиард сўмлик маблағ­лар сарф­ланди.

Мутахассисларнинг таъкид­ла­шича, инсоннинг соғлом ва узоқ умр кечириши учун бола­лик­дан спорт билан шуғулла­ниш, жисмоний чиниқиш муҳим аҳа­мият касб этади. Масалан, сув спорти билан мунтазам шу­ғулланган ўғил-қизлар қад­ди-қомати тик, танаси соғлом, иро­­­даси мустаҳкам инсон бў­либ вояга етади.

Бугун бизнинг олдимизда тур­­ган асосий вазифалардан бири, мамлакатимиздаги мав­жуд сузиш ҳавзаларини йил да­­­­вомида узлуксиз фаолият кўрсатиши ва мавжуд муаммо­ларни бартараф этиш бўйича Маданият ва спорт ишлари ва­зирлиги ва вилоят ҳокимлик­лари­га таклифлар киритишни давр­нинг ўзи талаб эт­моқда. Ма­салан, республика­миз­да 249 та сув спортига их­тисос­лаштирилган иншоот­лар мав­жуд бўлиб, уларнинг 41 таси белгиланган меъёр та­лаб­ларига умуман жавоб бер­майди. Шу билан бирга, 70 та сув спортига мослаштирилган сузиш ҳавзалари яроқсиз ҳолга ке­либ қолган. Ўтган йили Қарши шаҳ­ридаги олимпия захира­лари коллежининг ёпиқ турда­ги сузиш ҳавзаси учун Навоий кон-металлургия ком­бинатининг 600 миллион сўм маблағлари эва­зига иссиқ сув билан таъ­минлаш тизими ян­гиланди. Бу­гун мамлакати­миз­да 10 минг 500 нафардан ортиқ йигит-қиз сув спорти билан мунтазам шу­­ғулланиб келади. Уларнинг аксарияти Тошкент шаҳри, На­воий, Фарғона, Қаш­қадарё ви­лоятлари ҳиссасига тўғри кел­моқда. Демак, қолган ҳудуд­лар­да ҳам мазкур спорт турини янада оммалаштириш, спорт объектларини замо­на­вий жи­ҳоз­лар билан таъмин­лаш дол­зарб аҳамият касб эта­ди. Зеро, қаерда спортга бўлган омма­вий­лик даражаси юқори бўл­са, терма жамоа­лари­мизда ра­қобат муҳити шакл­ланади. Ра­қобат бор жой­да эса натижа кўк­­ка бўй чўза­веради.

Президентимиз Шавкат Мир­зиёев 2017 йил 14 январдаги Ва­зирлар Маҳкамасининг йил якунларига бағишланган маж­лисида "...охирги Олимпиа­да­да фақатгина оғир атлетика, бокс, кураш ва дзюдо бўйича сов­ринли ўринлар эгалланди. Бу­нинг сабаби нимада?", де­ган ҳақли саволни ўртага таш­ла­ган эдилар. Шундан сўнг Пре­зидентимиз томонидан берилган топшириқларга асо­сан Ўзбекистонда болалар спор­ти, олий спорт маҳорати ва олимпия резервларини ри­вож­лантириш бўйича қўшимча шарт-шароит ва воситалар ке­раклиги, ана шу муаммолар ичи­­га чуқур кириб бориш за­рур­лигини асосий вазифалар си­фатида белгилаб бердилар.

Кейинги йилларда барча ви­лоятларда сув спорти феде­ра­циялари ташкил қилинди. Пи­ро­вардида ўтган тўрт йил даво­ми­да сузиш, сув полоси, синхрон сузиш ва сувга сакраш тур­лари бўйича мамлакатимиз спортчилари кўплаб халқаро турнирларда, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатларида Ва­танимиз шарафини ҳимоя қи­либ, совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди. Шу билан бир­­­га, юртимизда ҳам қатор ички ва халқаро мусобақалар юқо­ри савияда ташкил қили­ниб, янгидан-янги иқтидорлар сафи кенгайиб бормоқда.

Аммо бу натижалар билан ки­фояланмаслик, сув спортини янада оммалаштириш бораси­да бугун кўпроқ қайғуришимиз лозим. Ўтган 2013-2016 йил­лар­да сув спортига ҳомий қи­либ белгиланган Навоий кон-металлургия комбинати дав­лат корхонаси ва "Ўзмет­ком­би­нат" АЖ томонидан етарлича маб­лағ ажратилишига қара­мас­дан 2016 йили Рио-де-Жа­нейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларига сузиш спорт тури­да 6 та, синхрон су­зишда эса 2 та йўлланмани қўл­га киритиш ре­жалаштирил­ган эди. Бироқ якунда иккита ли­цензия қўлга киритилди. Бу бо­рада йўл қў­йил­ган хато ва кам­чиликлар яқинда Навоий шаҳрида бўлиб ўтган Феде­ра­циянинг навбат­даги конферен­ция­сида танқи­дий кўриб чиқил­ди ва 2020 йили Япония дав­латининг То­кио шаҳрида ўтка­зи­ладиган нав­батдаги Олим­пиа­дага ли­цен­зияларни қўлга киритиш бо­расида мақсад ва ва­зифалар белгиланиб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон тер­ма жамоалари таркиби қайта­дан шакллантирилди ҳамда ўқув-машғулот йиғинларига ёш, иқтидорли ва малакали му­­­раббийларни жалб қилиш, жоиз бўлса, чет эллик мутахас­сисларни маслаҳатчи сифати­да таклиф этиш режалашти­рил­­­­моқда. Шу билан бирга, хал­­қаро муносабатларни янги бос­қичга олиб чиқиш ҳам ус­ту­вор вазифалардан бири этиб белгиланди.

Жорий йил Тошкент шаҳрида катталар ўртасида сув спорти турлари бўйича 9-Осиё чем­пио­нати бўлиб ўтиши режа­лаш­­тирилган. Мазкур халқаро аҳамиятдаги спорт тадбири юр­­­тимизда илк бор ўтказили­ши­ни инобатга олиб, ҳар то­мон­лама юксак савиядаги тай­ёргарлик ишлари кетмоқда. Ушбу нуфузли спорт тадби­ри­да спортчиларимиз томонидан юқори натижаларни қўлга ки­ри­тиш мақсадида терма жа­моа­миз аъзоларини қатъий на­зоратга олиш, спортчилар ва мураббийлар учун барча шарт-ша­роитлар яратиб берил­моқда.

Шунингдек, сув спорти тур­лари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари таркибини тажри­ба­ли ва иқтидорли мураббий­лар билан тўлдириш мақсадида мам­лакатимиз бўйлаб селек­ция ишларини кучайтириш, ви­лоят ва туманлардаги сув спорти турлари бўйича ишлаб келаётган мутахассисларнинг малака даражасини ошириш йўлида доимий равишда му­раб­бийлик ва ҳакамлик семи­нар­ларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Демак, мамлакатимизда сув спортини кенг оммалаш­ти­риш, ёшлар, айниқса, қишлоқ жой­лар­­да фарзандларимизни спорт билан мунтазам шу­ғул­ланишга жалб этиш вақти кел­ди. Келгусида янги спорт объ­ектлари қуриш ва мавжуд­лари­нинг моддий-техника ба­за­сини мустаҳкамлаш, уларни замо­на­вий ускуна ҳамда ан­жомлар би­лан жиҳозлаш ҳар доим ўз аҳа­миятини йўқот­майди.

Қувондиқ САНАҚУЛОВ,

Навоий кон-металлургия комбинати бош директори,

Ўзбекистон сузиш федерацияси раиси.

Кўрилганлар сони: 5699