Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Кармана туман бўлими қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси ходимлари томонидан  ҳудудда фаолият юритиб келаётган ташкилотлар, корхоналар, фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан нечоғлик қонун доирасида фойдаланиб келаётганлиги назорати олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давомида жорий йилнинг ўтган даврида 24 нафар давлат ташкилоти ва фермер хўжалик мансабдор шахсларга нисбатан сув ва ерлардан хўжасизларча ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандлари билан маъмурий иш қўзғатилиб, қонунбузарлардан жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, сув объектларидан олинадиган ва уларга қўйиладиган сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш, сув хўжалиги иншоотлари ҳамда қурилмаларини шикастлантириш, улардан  фойдаланиш қоидаларини бузилиш ҳолатларини содир этган 13 нафар мансабдор шахсларга нисбатан ҳам жарима жазолари қўлланилди.

Назорат тадбирлари давомида 147 та фермер хўжалиги раҳбарлари сув захираларини муҳофаза қилиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши, қонун бузилишига йўл қўймаслиги ҳақида тўғрисида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланиш соҳасида суғориладиган майдонларни мелиоратив ҳолатини янада ёмонлашишига олиб келган ва унумдорлиги пасайишига сабабчи бўлган 11 нафар фермер хўжалик раҳбарларига нисбатан ҳам жарима жазолари қўлланилиб, тўлиқ ундирилиши таъминланди.

  Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 мартдаги “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги 82- сонли қарорига кўра,  сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда белгиланган жарима санкциялари билан жаримага тортилиши қайд этилган. Шунингдек, Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларда жарима санкцияларидан ташқари бошқа қўшимча жавобгарлик чоралари ҳам назарда тутилади. Бу эса ҳар бир фуқаронинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бу борадаги қоидаларга амал этиши шартлигини исботлайди.

 Комилжон Ҳасанов,

 Инспекциянинг Кармана туман

бўлими бошлиғи                                          

 

Кўрилганлар сони: 515